UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  0 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  3 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  6 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  8 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  8 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  2 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  6 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1

Улуғбек Бақоев: "Сифатли футбол кўрсатмаган бўлсак ҳам ғалабага эриша олдик" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сифатли футбол кўрсатмаган бўлсак ҳам ғалабага эриша олдик"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Металлург" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Намангандаги "Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг тикланиш учун вақт оз эди. Йигитлар чарчоқ туфайли бугун ҳақиқатдан ҳам қийналишди, буни мураббий сифатида кўриб-билиб турибман. Сифатли ўйин намойиш этмаган бўлсак ҳам голлар урдик ва ғалабага эришдик. Муҳими – натижа. 

Кейинги учрашувга қадар тўлиқ тикланиб янада сифатли ўйин намойиш этамиз деган умиддаман. Жамоамиз аъзоларига бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман.

- Милан Митровичда узатмалар хато чиқаётгани кўзга ташланмоқда. Бу борада иш олиб борасизларми?

- Тўғри, Митрович узатмаларда хатоликларга йўл қўйди. У билан дарвозабонлар мураббийимиз алоҳида иш олиб боради. Бу тўғриласа бўладиган холат.

- Жамоани олдинда "Пахтакор", АГМК каби кучли жамоаларга қарши ўйинлар кутиб турибди...

- Тўғри, биз яқин кунлар ичида "Пахтакор" ва АГМК билан ўйнаймиз. Ҳозирда Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, исталган рақиб муаммо туғдира олади. Биз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика