UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  3 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  2 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0

Улуғбек Бақоев: "Охирги 10та ўйинда 4та гол урдик? Чунки бизни ҳурмат қилишни бошлашди" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Охирги 10та ўйинда 4та гол урдик? Чунки бизни ҳурмат қилишни бошлашди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.




"Бугун гол уриш учун имкониятлар бўлди, гол ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Баъзида фаол, баъзида пассив ўйнадик. Умуман олганда яхши ўйнадик. Дуранг бизни қониқтирмасди, аммо бу футбол ва кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Йигитларимга ўйин учун раҳмат айтаман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- "Машъал" ва "Сўғдиёна" кетма-кет тўртинчи ўйинда дуранг ўйнашди. "Машъал" жамоаингиз учун ноқулай рақибми?

- Балки шундай бўлса керак. Қайсидир маънода сиз ҳақсиз. Биринчи даврада 2:0 ҳисобида олдинда боргандик ва якунда дуранг бўлганди.

- Иккинчи таймда жароҳат олган Даниэль Насриддиновнинг ҳолати қандай?

- Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Сабаби текширувдан ўтгани йўқ. Умид қиламизки унинг жароҳати жиддий эмас.

- "Сўғдиёна" мавсумни ажойиб бошлаганди, аммо 9-турдан кейин ҳозиргача атиги 4та гол урди холос. Балки ўйин услубингизни ўзгартириш вақти келгандир...

- Йўқ, бу ўйин услубимиз билан боғлиқ эмас. Шунчаки бошқа жамоалар бизга бошқача иштиёқ билан тушишни бошлашди. Бизни ҳурмат қилишгани ёқимли.

- Бугун жамоа икки очко йўқотдими ёки бир очко олдими?

- Агар ҳозир икки очко йўқотдик десам мезбонларни хафа қилган бўлардим. Дуранг бўлдими демак бу адолатли натижа. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди.

- Насимов одатда захирадан сўнгги дақиқаларда майдонга тушаётганди, бугун эса асосий таркибда тушди...

- Бунинг ҳеч қандай сабаби йўқ. Шунчаки бугун уни асосий таркибга киритдим. Бу футбол ва унда кимдир захирада қолиши, кимдир асосий таркибда тушиши керак.


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика