UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  2 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  4 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18

Улуғбек Бақоев: "Очиқ ўйин гувоҳига айландик" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Очиқ ўйин гувоҳига айландик"

Суперлига 7-туридан ўрин олган АГМК – "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- АГМКни ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Ўйинчимизнинг айтишича, АГМК иккинчи голни урганда унга нисбатан қоида бузилган. ВАР эса буни бекор қилди. Очиқ ўйин гувоҳига айландик. Йигитларга кураш учун раҳмат айтамиз.

- Ушбу мавсумда "Сўғдиёна" ҳимояси у қадар ишончли кўринмаяпти. Ўтган йили рақиблар деярли вазият ҳосил қила олишмасди. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу бир нечта факторлар билан боғлиқ ҳолат. Биринчидан, жамоамиз бошқача ҳозирлик кўрмоқда. Яна бир фактор борки, бу бевосита футболга алоқадор эмас. Ҳолат қандай давом этади, билмайман. Аламлиси, Ўзбекистон клублари қайси лигада бўлишидан қатъи назар рақибга қараб тайёргарлик кўради. Кичик вазиятларда бу сезилиб қолади. Битта вазият икки хил баҳоланади. Худди симпатия бордек.  

Биз ҳам, олмалиқликлар ҳам яхши ўйнашди. Иккинчи гол ва сариқ карточкалар билан боғлиқ вазиятларга қўшилмадим. Майли, ҳечқиси йўқ. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. 

- Кейинги турда "Насаф" билан тўқнаш келасизлар...

- Ҳозирги кунда ҳар бир жамоа билан жиддий баҳс кузатилади. Шунчаки ўтиб кетадиган ўйинлар йўқ. Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз ва обдон тараддуд кўрамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика