UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54"Унион" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:0 (матнли трансляция)  9 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0

Улуғбек Бақоев: "Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман. Ўйин томонлама эса баъзида "портлаймиз", баъзида тўхтаймиз... Футболда гол уриш ва тўп ўтказиб юбормаслик муҳим", – дейди Улуғбек Бақоев. 

- Ўтган турда жароҳат олган Насриддинов ва Қулматовнинг ҳолати қандай? 

- Менимча, Даниэль Насриддинов ва Сардор Қулматов 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади. Бугун ҳам иккита жароҳат бўлди. Умид қиламанки, улар тезда сафга қайтишади. 

- Кейинги турдаги рақиб "Андижон" сўнгги пайтда жуда яхши ўйнамоқда...

- Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор: "Андижон" лигада қолиш учун, биз эса медаллар учун курашяпмиз. Қизиқарли ўйин бўлади. Тайёргарлик кўрамиз ва уёғини вақт кўрсатади. 

- Чемпионат тугашига 6та тур қолди. Жамоангиз ОЧЛга йўлланма олишига қанчалик ишоняпсиз? 

- Албатта, мураббийлар штаби футболчиларга ишонади. Бу футбол, унда кутилмаган натижалар бўлиб туради. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади ва мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз. Энг асосийси, клуб раҳбарияти бизни қўллаб-қувватлаб турса бўлгани.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика