UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  35 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

Улуғбек Бақоев: "Мағлубиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Мағлубиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Навбаҳор" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва келгуси ўйинларда бугунги рақибимизга омад тиламан. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал этилди. Тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол барчасини барбод қилди. "Навбаҳор" биздан кўра тезкор ҳаракатланди. Футболда ҳеч ким бундай ҳолатлардан суғурталанмаган. Ким гол урса ютади.

Танаффусда футболчиларни руҳлантиришга, 3:0 ҳисоби бу ҳали мағлубият эмаслигини таъкидладим. Авваламбор ўзларини ҳурмат қилишларини сўрадим. Иккинчи таймда ўйин бироз яхшиланди. Лекин натижа ҳаммасини кўрсатиб турибди. Биринчи бўлимдаёқ учта гол ўтказиб юбориш кўп. Буни қабул қилиш эса осон эмас. Сабр қилган ҳолда келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мағлубиятда айнан кимнидир айблашни истамайман. Ўйинни чуқур таҳлил қиламиз ва тегишли хулосага келамиз. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. 

"Навбаҳор"га доим яхши муносабатда бўлганман. Ўйнаган давримда ёқимли хотиралар қолган. Бу ердаги муҳит ва жамоа яхши. Ҳар бир мураббий ўз фалсафаси ва услубига монанд селекция ишларини олиб боради. Ҳозир эса қўл остимдаги футболчилардан фойдаланишга тўғри келади. Трансфер бозори пайтида ўзимизга керакли футболчиларни жалб этиш борасида раҳбарият билан гаплашамиз", - деди Улуғбек Бақоев.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика