UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Улуғбек Бақоев: "Жасур билан бир клуб ва терма жамоада ўйнаганмиз. У ҳақиқий профессионал" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Жасур билан бир клуб ва терма жамоада ўйнаганмиз. У ҳақиқий профессионал"

Хабарингиз бор, "Сўғдиёна" бугун ОФК Кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Туркманистоннинг "Алтин Аср" клубига қарши баҳс олиб бориб, ғалаба қайд этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Сўғдиёна" клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Жасур Ҳасанов қатнашди.

- Ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Жаноб мураббий, ушбу ўйин ва кейинги босқичга йўл олганингиз ҳақида гапирсангиз...

- Ўйин бўйича биз ғалаба қозондик. Ҳар тарафлама бугун устунлик қилдик. Жамоа аъзолари, мухлислар ва клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Эътибор учун раҳмат деб қоламан. Олдинга қадам босишда давом этамиз. Жиззахлик мухлислар энди ушбу мусобақа ўйинини кўришлари мумкин бўлади. Бу эса жуда қувонарли.

- Жасур, сизни ғалаба билан табриклаймиз. Гуруҳ босқичидаги учта ўйиндан кейинги фикрларингиз қандай?

- Турнирни ғалаба билан бошлаб, ғалаба билан тугатдик. Шуниси бизни қувонтирди. Мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман.

- Ғалаба билан табриклайман. Жаноб мураббий, кейинги босқичларда дуч келадиган кучли рақибларга қарши "Сўғдиёна" қандай ҳаракат қилади?

- Ортда қолган уч ўйинни анализ қилсак, биз ҳар бир учрашувда ўсишга эришдик. Ҳар бир ўйинда ротация қилдик. Рақибларга келсак, ҳозирда футболда олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Ҳар қайси клуб сюрприз тақдим қилиши мумкин. Рақибимиз кучли клуб бўлса ҳам, биз уларга кураш таклиф қиламиз. 

- Жасур Ҳасановга савол, яқинда 39 ёшни қарши оласиз. Шунга қарамай, голлар киритиш, ассистлар қайд этишдан тўхтамаяпсиз. Бунинг сири нимада?

- Олдинги ўйинда ҳам айтиб ўтдим. Ушбу муваффақиятнинг калити шундаки, мен ҳар бир ўйинга тўғри тайёрланаман, тўғри овқатланаман ва ўз вақтида дам оламан.

- Жасур Ҳасановнинг мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинига мураббийнинг фикри қандай?

- Биз бу йигит билан бир клубда ўйнаганмиз. Бирга терма жамоада ҳаракат қилганмиз. Шундай пайтлар бўлганки, у мен урган голларга ассистентлик қилган. Жасур ҳақиқий профессионал. Менга унинг майдондаги ва майдон ташқарисида ўзини тутиши ёқади. Шу билан бирга, у жамоада ажойиб муҳит ярата олади. Бу жуда муҳим нарса. Шу сабаб ҳам бу йигит ҳалигача юқори савияда ўйнаб келмоқда.

- Мураббийга савол. Сизнинг кейинги рақибингиз "Хўжанд" жамоаси. Рақиб ҳақидаги фикрингиз қандай? Ушбу ўйингача таркибингизда ўзгаришлар бўладими ёки бунга ҳожат йўқми?

- Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар, биз уларни ҳурмат қиламиз. "Хўжанд" ҳам кучли жамоа. Селекция масаласига келсак, биз албатта бу ишни амалга оширамиз. Икки-уч позицияни кучайтиримиз лозим. Бу нарсага зарурият борлигини бугун кўрдик. Ҳозир чемпионатга эътиборни қаратамиз ва ундан кейин ОФК кубогидаги рақибга қарши тайёргарликни бошлаймиз. 

- Ҳисоб 3:0 бўлишига қарамасдан, мураббийнинг қайсидир вазиятларда жаҳли чиқди. Бу нима билан боғлиқ эди? 

- Биласизми, сиз ўйин ичида бўлсангиз бу нарса табиий кечади. Мен ҳар бир ўйинчим ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишини хоҳлайман. Шу тарафдан қараганда, ҳиссиётларни бошқариб бўлмайди. Ҳисобнинг аҳамияти йўқ. Мен ўзимни ҳар доим шундай тутаман. Бунинг сабаби нима эканлигини билмайман. 

- Улуғбек ака, ғалаба билан яна бир бор табриклаймиз. Келиб чиқишингиз бўйича тожик миллати сизга бегона эмас. Тожикистонлик футбол мухлисларига айнан тожик тилида икки оғиз нимадир дея оласизми?

- Раҳмати калон, ташаккур. Тожикистондаги муҳит ажойиб. Инсонлари меҳмондўст. Мен бу ерда ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика