UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  2 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  25 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  27 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин бошида футболчимизнинг қўпол хатосидан кейин дарвозамизга пенальти белгиланди ва барчаси режа бўйича кетмади. Аммо бу футбол, ўйинга қайтдик ва ҳужумда агрессивроқ ўйнай бошладик. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Гол урдик, яна уришимиз мумкин эди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ, ўйин учун йигитларга раҳмат. Чемпионат давом этмоқда ва кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Қолган ўйинларда ОЧЛ учун йўлланмага имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, ҳар бир ўйиндан кейин шу савол берилмоқда. Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, биз қадамма-қадам боришимиз керак. Олдинда чемпионатнинг 4та ўйини бор ва ўша ўйинлардаги натижага қараб йўлланма оламизми ёки йўқми кўрамиз. Курашни давом эттирамиз.

- Бугун "Сўғдиёна" яхши ўйин намойиш этишига нима халал берди?
- Айтдимку ўйин бошида қўпол хатодан кейин кутилмаган ҳолат рўй берди. Пенальти белгиландими демак бор экан. Ўйин схемасини бироз ўзгартирдик, гол урдик. Ёмон натижа ҳам, натижа ҳисобланади.

- Дуранг натижа ўйинга мосми?
- Тўғрисини айтганда ютқазишимиз мумкин эди, ютишимиз ҳам мумкин эди. Демак дуранг адолатли бўлди. "Қўқон-1912"га кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Пенальтидан кейин футболчиларнинг руҳияти тушди деб ўйлайсизми?
- Йўқ-йўқ. Аксинча биз янада яхши ўйнай бошладик.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, уларга баҳо қўядиган назоратчи бор. Уларга учрашув тугагач ўйин учун раҳмат айтдим.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика