UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0

Улуғбек Бақоев: "Ҳамма йигитларга сўнгги сонияларгача кураш олиб боришгани учун раҳмат айтаман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ҳамма йигитларга сўнгги сонияларгача кураш олиб боришгани учун раҳмат айтаман"

Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (2:2) баҳсидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

"Кўрганингиздек, ўйинни ёмон бошладик. Баҳс бошиданоқ 2 та гол ўтказиб юборганимиз туфайли 2-3 та ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Футболда ўйини чиқмаган футболчи алмаштирилади. Мураббийлар штаби тўғри қарорга келиб, ўйинни қутқариб қолди. Ҳамма йигитларга сўнгги сонияларгача кураш олиб боришгани учун раҳмат айтаман. Мухлисларимизни натижа билан табриклайман ва уларга миннатдорлик билдираман", – деди Бақоев.

- "Сўғдиёна" дастлабки 20 дақиқада ўзига ўхшамади...

- Айтиб ўтганимдек, ўйинимиз чиқмади. Уйғонганимизда кеч бўлганди, чунки дарвозамиздан аллақачон 2 та тўп олиб чиққан эдик. "Пахтакор" каби жамоа билан суст ўйнаб бўлмайди. Нафақат "Пахтакор", балки ҳар қандай жамоа билан охирги дақиқаларгача ўйнаш, астойдил курашиш керак. Биз Ўзбекистон чемпиони билан ўйнаганимизни унутмаслигимиз керак. Уларда маҳоратли футболчилар талайгина. 0:2 ютқаза туриб, жанговар дуранг қайд этдик. Ўйлашимча, биз очкога эга бўлдик, "Пахтакор" эса 3 очко йўқотди.


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика