UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  0 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  4 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  1 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  2 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  6 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  3 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  28 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  16 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  16 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9

Улуғбек Бақоев: "Ғалаба қозониш доимо ёқимли..." Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ғалаба қозониш доимо ёқимли..."

“Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин меҳмонлар жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикр-мулоҳазалари билдирди.

-  Албатта, бугун об ҳаво футболчиларга қарашмади. Кучли ёмғир остида ўйнадик. Бу учрашувга ўзининг таъсирини ўтказмасдан қолмади. Йигитларга катта раҳмат. Кўрсатмаларни аниқ бажаришди. Тартибли ўйнашди. Ғалаба билан барча ўйинчиларимни ва мухлисларимизни табриклайман. Ҳар қандай танаффусдан кейин мусобақани ғалаба билан давом эттириш жуда ёқимли. “Металлург” жамоасига эса кейинги ўйинларда омад тилайман.

- “Сўғдиёна” етти учрашувдан буён мағлубиятсиз одимини давом эттираяпти: тўртта ғалаба, учта дуранг. Бундай натижага эришиш осон кечмаётгандир...
- Футболчилар ҳар битта ўйинга иштиёқ билан чиқишаяпти. Кўрсатмаларни бекаму кўст бажаришмоқда. Ҳимояда тартибли ўйин кўрсатаяпмиз. Натижаларимиз маҳсули шунинг учун ҳам ижобий.

- Жамоа Суперлигада энг кам гол ўтказиб юборган коллективлардан бири бўлиб турибди...
- Таъкидлаганимдек, ҳимояда тартибли ўйин кўрсатаяпмиз. Айни пайтда битта ҳужумчи билан ўйнаяпмиз, ихтиёримиздаги таркибдан келиб чиқиб. Бундан ташқари рақибнинг ўйинига қараб тактика танлаймиз.

- U-21 жамоасини ҳам кузатиб борасизми?
- Ҳозирча тўғриси кузатолмадим. Бизда U-21 дан ташқари U-18 ёшлилар биринчилиги ўтказилаётганлиги ҳам зўр иш. Албатта вақт ажратиб ёшларнинг ўйинини кузатаман. Иқтидорли ўйинчиларга зарур тавсиялар бериб, асосий таркибга тайёрлаб борамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика