Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда”

Narzulla Saydullayev
20 фев 2017, 18:15
Бухоронинг “Бухоро” клубида катта ўзгаришлар бўлгандан сўнг, мураббийлик постини Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Улуғбек Бақоев эгаллади.

Мавсумга жамоани Бақоев жиддий тарзда тайёрламоқда. Бу ҳақида мураббийнинг ўзи фикр билдирди.

“Мавсумга машғулотлар, ўртоқлик учрашувлари орқали жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Ўйлайманки чемпионат баҳсларига ўз спорт формамизни тиклаб оламиз. Эртага “Машъал” жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказсак, 25 февраль куни “Пахтакор” билан назорат учрашувини ўтказамиз.

Мана шундай ўртоқлик ўйинлари орқали футболчиларни кўриб оламиз. Чемпионат баҳсларигача асосий таркибни аниқлаб оламиз. Унгача 2-3 та чизиғимизга мос тушадиган футболчиларни таркибга қўшиб оламиз. Футболчилар ҳаракат қилмоқда, югуришмоқда бундан мени кўнглим тўқ.

Ҳозирча икки нафар хорижий футболчи билан музокаралар олиб боряпмиз. Музокаралар ижобий якунланса тез кунда ўша футболчилар сафимизга келиб қўшилишади ва жамоа билан шартнома тузиши мумкин. Иккала футболчи ҳам Европадан”, - дейди “Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев.

Жаҳонгир Сотволдиев


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia