UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  0 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  0 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  4 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  1 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  1 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  8 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  5 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  4

Улуғбек Бақоев: "Четлатиш "Бунёдкор" фойдасига бўлди" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Четлатиш "Бунёдкор" фойдасига бўлди"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Яхши ўйин намойиш этдик. Ўйин бўйича футболчиларимга эътироз йўқ. Четлатиш "Бунёдкор" фойдасига бўлди, уларни ғалаба билан табриклайман", – дейди Улуғбек Бақоев.

"Сўғдиёна" ҳозир турнир жадвали ўрталарида бормоқда. Ўтган мавсум 4-ўринни олган эди. Буни пасайиш десак бўладими?
Мақсадимиз улкан эди. Мавсум боши ва ўрталарини таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, уйда ва меҳмондаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Шу боис биз ҳозир сиз кўриб турган ўринда бормоқдамиз.

Милан Митровичнинг ҳолати қандай?
У коронавирус билан касалланди ва даволанди. Дарвозага Ширинбой Абдуллаевни қўйяпмиз. Менимча, у дарвозани яхши қўриқламоқда. Миланга ҳам, Ширинбойга ҳам эътирозимиз йўқ.

Кубок баҳслари декабрь ойида бўлиб ўтади. Жамоа жисмоний тарафдан тайёр бўладими?
Буларнинг бари об-ҳавога боғлиқ бўлади. Йигитларга совуқ ҳавода ўйнаш қийинчилик туғдиради, чунки биз бунга кўникмагандик, лекин ҳаммасини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика