UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Улуғбек Бақоев: «Бунёдкор»га Чемпионлар Лигасида омад тилайман!» Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: «Бунёдкор»га Чемпионлар Лигасида омад тилайман!»

oca Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев иштирок этди.

-  Аввало «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман! Жамоага Чемпионлар Лигасида омад тилайман! Халқаро мусобақада юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишини тилакдошиман! Фикримча, бугун мухлисларга ёқадиган ҳужумкор, голларга бой ўйин бўлди. Бугун жамоалар кўпроқ натижа учун ўйнашди.

Биринчи бўлимдаги ўйинимиз футболчиларнинг руҳияти билан боғлиқ. Йигитлар гол ўтказмасликни ўйлашди. Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳужумкорликни оширишди. Сабаби, буёғига қандай ҳисобда ютқазишнинг аҳамияти йўқ эди. Шунинг учун ҳужумга ўтишди ва ҳисобни тенглаштиришди.

Ҳамма жамоага натижа керак. Ўйлашимча, агар бугун натижа биз тарафда бўлганида худди «Бунёдкор» каби биз ҳам ҳисобни ушлаб қолиш учун бор имкониятни ишга солардик. Буни оддий қабул қиламан.

Норхонов вазиятдан келиб чиққан ҳолда қанотларда ўйнаяпти. Агар у ҳужумда ўйнайдиган бўлса, бизда қанотларда муаммо бўлиши мумкин. Чунки ҳозир қанотда энг кучлиси. Назаримда Шоҳруз бугун ҳам қанотда ёмон ҳаракат қилмади. Агар эътибор берган бўлсангиз биринчи бўлимда номинал ҳужумчисиз ўйнадик.


TAS-IX эмас



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика