UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Улуғбек Бақоев: "Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор" - кучли жамоа ва амалдаги Ўзбекистон чемпиони. Улар билан очиқ футбол ўйнаш жуда оғир. Шу боис ҳимоядан ўйнашга қарор қилдик, ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Менимча дуранг адолатли натижа. Улар ҳам, биз ҳам дарвоза тўсинни пойладик. Кейинги ўйинларда "Пахтакор"га омад тилайман, биз эса кейинги баҳсларга тайёргарликни бошлаймиз", - деб гап бошлади Бақоев.

- "Пахтакор" бир қатор етакчилари бугун майдонга тушмасликлари олдиндан маълум эди. "Сўғдиёна" ғалаба қозониб биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Футболчилар сўнгги дақиқаларда очиқчасига вақт чўзишди, бу нима билан боғлик?

- Ўйин доим ҳам сиз хоҳлагандек чиқмайди. Олдинги 9та турнинг барчасида камида биттадан гол уриб келаётгандик. Бугун эса бу анъанамиз якунига етди. Бунга "Пахтакор" футболчилари йўл қўйишмади. Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик. Раҳбариятни бир очко билан табриклайман.

- Бугун Норхоновнинг ўйини унча ўхшамади. Бу унинг терма жамоадан яқинда келгани сабабли бўлдими?

- У куни кеча Саудия Арабистонидан қайтиб келди. Шоҳрузни тахминан 1 ой кўрмадик. Унинг ҳозирги ҳолати билан тўлиқ таниш эмасмиз. Тез орада у яна ўз формасига қайтиб олади.

- Дурангдан қониқдингизми?

- Ҳа, амалдаги чемпион билан сафарда дуранг ўйнаш биз учун муҳим очко ҳисобланади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика