UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  13 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  57 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1

Улуғбек Бақоев: "Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор" - кучли жамоа ва амалдаги Ўзбекистон чемпиони. Улар билан очиқ футбол ўйнаш жуда оғир. Шу боис ҳимоядан ўйнашга қарор қилдик, ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Менимча дуранг адолатли натижа. Улар ҳам, биз ҳам дарвоза тўсинни пойладик. Кейинги ўйинларда "Пахтакор"га омад тилайман, биз эса кейинги баҳсларга тайёргарликни бошлаймиз", - деб гап бошлади Бақоев.

- "Пахтакор" бир қатор етакчилари бугун майдонга тушмасликлари олдиндан маълум эди. "Сўғдиёна" ғалаба қозониб биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Футболчилар сўнгги дақиқаларда очиқчасига вақт чўзишди, бу нима билан боғлик?

- Ўйин доим ҳам сиз хоҳлагандек чиқмайди. Олдинги 9та турнинг барчасида камида биттадан гол уриб келаётгандик. Бугун эса бу анъанамиз якунига етди. Бунга "Пахтакор" футболчилари йўл қўйишмади. Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик. Раҳбариятни бир очко билан табриклайман.

- Бугун Норхоновнинг ўйини унча ўхшамади. Бу унинг терма жамоадан яқинда келгани сабабли бўлдими?

- У куни кеча Саудия Арабистонидан қайтиб келди. Шоҳрузни тахминан 1 ой кўрмадик. Унинг ҳозирги ҳолати билан тўлиқ таниш эмасмиз. Тез орада у яна ўз формасига қайтиб олади.

- Дурангдан қониқдингизми?

- Ҳа, амалдаги чемпион билан сафарда дуранг ўйнаш биз учун муҳим очко ҳисобланади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика