UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  3 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

Улуғбек Бақоев: "Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман!" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман!"

ОФК Кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган "Хўжанд" – "Сўғдиёна" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида вакилларимиз устози Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Кўрганингиздек, қийин об-ҳаво шаротида ўйнадик. Биз вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Ўйлайманки, 3:0 дан кейин ҳаммаси ҳал бўлганди. Йигитларга қилинган меҳнат, сабр учун раҳмат айтмоқчиман. Бундай шароитда ҳатто ўйинни ўтириб томоша қилиш ҳам қийин. Футболчиларимиз, клубимиз мухлислари ва умуман барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман!

- Чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилди. Бунга нима сабаб бўлди? Жўрабековнинг йўқлигими?

- Шаҳбоз Жўрабеков карточкалари кўпайиб кетгани боис бугунги баҳсни ўтказиб юборди. Шу боис Виталий Денисовни ўнгда ўйнатишга қарор қилдик. Ўйлайманки, у жуда зўр ўйнади. Ҳар қандай профессионал футболчи тўғри келса, ҳатто даврозада ҳам туриши керак. Бундай ҳолатлар учраб туради. 

- "Сўғдиёна" йирик ҳисобда ғалаба қозонганига қарамасдан, жамоангиз футболчиларида қандай хатоларни кўрдингиз?

- Ҳар бир учрашувда хатолар учрайди. Чунки бу – футбол. Хатоларсиз футбол бўлмайди. Ҳозир буни изоҳлаш қийин. Ўйинни кўриб чиқиб, шундан кейин хулоса чиқарамиз.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика