Улуғбек Бақоев 15 йиллик танаффусдан сўнг олий лигада хет-трик қайд этди

Narzulla Saydullayev
27 июн 2015, 11:03
Тажрибали ҳужумчи Улуғбек Бақоев кеча "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашувида (4:2) учта гол урди.
Бақоев сўнгги бор олий лигада 2000 йил 5 ноябрь куни бир ўйинда 3та гол урганди. Ўша куни "Бухоро" ҳужумчиси "Темирйўлчи" (ҳозирги "Қўқон-1912") билан ўйинда рақиб дарвозасига оз эмас, кўп эмас 6та гол урганди. Шундан кейин Бақоев бир ўйинда кўпи билан 2тадан гол урган.

Маълумот учун, бу мавсумда ҳужумчининг голлари сони 5тага етди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›