UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  10 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:25Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Улуғбек Бакаев: "Ўғлим терма жамоага чақирилиши мумкинми? Барчада имконият бор" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Ўғлим терма жамоага чақирилиши мумкинми? Барчада имконият бор"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Беллашув қийин бўлишини билардик, чунки "Қўқон-1912" Суперлигага йўл олиш учун асосий даъвогарлардан бири саналади. Шу боис, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. 

Ўйин шуни кўрсатдики, иккала жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Дуранг ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо биз рақиб дарвозасини ишғол қилдик ва ҳимояда тартибли ўйин намойиш этдик. Йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклайман.

Биз Ғузорда гол уришимиз мумкин эди. Ўтказиб юборган вазиятларимиз ҳам бўлди. Бугун ҳам шундай ҳолат кузатилди. "Шўртан" ҳам, "Қўқон-1912" ҳам ўз тактик схемасида ўйнайди. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси, фалсафаси, қарашлари бор. Иккала рақибни солиштирганда, "Қўқон-1912" кўпроқ ёқди, улар юқори даражадаги жамоа. Ўйлайманки, улар ўз олдига қўйган мақсадига эришади.

Ўтган мавсум қуйи лигага тушиб кетдик. Бундан кўринадики, жамоамиз кучсиз эди. Жорий йил клуб раҳбарияти Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган. Ўйлайманки, ҳар бир ўйинга интизом билан ёндашиб, ҳар бир рақибни ҳурмат қилиб, фидойилик кўрсатиб, халқимиз, “Бухоро” мухлислари ва раҳбарият олдидаги вазифаларни уддалаймиз.

Ўғлим Ўзбекистон терма жамоасига чақирилиши мумкинми? Амир ҳозирда Беларусда ўйнайди. Терма жамоа сафига кириш учун ҳар кимда имконият бор. Барчаси фидойиликка, сабр-тоқатга, меҳнатга боғлиқ. Агар инсон ҳаракат қилса, меҳнатсевар ва сабрли бўлса, омад ҳамиша у томонда бўлади. Ҳар бир футболчи терма жамоада ўйнашни хоҳлайди, бироқ бу ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Энг муҳими, терма жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани уддалаган ҳолда жаҳон чемпионатига йўл олиши ҳисобланади", деди бухороликлар устози.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+4   
19 мар 21:27:57
Bahrom Tursunovich
Илоҳим ўғлининг омадини берсин оллоҳим
+3   
19 мар 21:27:07
Bahrom Tursunovich
Илоҳим ўғлини омадини берсин терма жамоада кўриш насиб этсин
+2   
19 мар 22:22:06
Аваз Худойқулов
Ўзи футболни ичида юрипти, яхшигина футболчи бўлган, ўғлини ҳам яхши ўйинчи бўлиб Шомуродовдек кучли бешлик чемпионатларда кўриш насиб этсин, камида тоттенхэмда ўйнасин
+2   
19 мар 21:38:47
Boburbek Liverpool
Dadasidan ozib ketsin
+1   
20 мар 10:44:39
Davronbek Abduvaliev
Европа кучли бешлик миллий чемпионатларида тўп суриш насиб этсин.
+1   
20 мар 10:44:37
Davronbek Abduvaliev
Европа кучли бешлик миллий чемпионатларида тўп суриш насиб этсин.
+1   
20 мар 10:44:36
Davronbek Abduvaliev
Европа кучли бешлик миллий чемпионатларида тўп суриш насиб этсин.
+1   
19 мар 21:32:48
Shovruq88
Hamma ilohim debdi lekin minus bosilibdi
Naqadar ikkiyuzlamchimiz
   
20 мар 10:44:20
Davronbek Abduvaliev
Европа кучли бешлик миллий чемпионатларида тўп суриш насиб этсин.
   
20 мар 08:47:43
1994 Nurafshon
SO'G'DIYONA Jizzax фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Утган турда Бакоевни сукиб ер билан битта килгандар бугун бошка рангдами. Шу жойида бир кушик эсга тушиб колди. Кеча мени менсимаган гузал ойлар, бугун менинг хизматимда уша бойлар))))
Койил
-2   
19 мар 23:19:00
SO'G'DIYONA Jizzax
Утган турда Бакоевни сукиб ер билан битта килгандар бугун бошка рангдами. Шу жойида бир кушик эсга тушиб колди. Кеча мени менсимаган гузал ойлар, бугун менинг хизматимда уша бойлар))))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика