UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  19 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  229 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3

Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"

Про лиганинг 26-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг ҳар икки клуб мураббийлари билан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Бухоро" футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бакаев иштирок этди.

"Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, "Машъал" Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб бўлган лекин шунга қарамасдан тенг курашларга бой ўйин гувоҳи бўлдик. 2-3 тур олдин кетма кет мағлубиятлардан ўзимизга келишимиз учун озгина вақт керак бўлди. "Машъал" жамоасини билардик, бу йил икки жамоа ҳам етарли даражада бир бири билан рақобат қилдик ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритдик. 4 та ўйин "Машъал" билан ўтказган бўлсак 2 мағлубият, 1 ғалаба ва 1 дуранг натижа қайд этдик.

"Бухоро" клуби Суперлигага қайтгани муносабати билан йигитларни, мураббийлар штабини, клубда иш олиб борган барчани ошпаздан тортиб ҳайдовчиларгача ва албатта вилоят раҳбари Ботир Комиловичга, бошқа раҳбарларга ва албатта Бухоро халқига, мухлисларига миннатдорчилик билдираман ва табриклайман!", - деди Улуғбек Бакаев. 




- Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. "Бухоро" футболчиларидан 5 нафарига сариқ карточка кўрсатилди ва "Бухоро" футболчилари ўйин давомида ётиб олишлар ва вақт чўзишлар каби ҳолатлар кўп содир бўлди, умуман олганда ўйин учун бу услуб ҳам режангизга киритилганмиди?
- Очиғини айтадиган бўлсам биз ҳали вазифани уддаламаган эдик, бу ҳақида ўйлаганимиз сари ҳавотир пайдо бўла бошлади ва омадсизликлар бошланди. 2-3 кун дам олиб регламент ва ҳолатлар бўйича ҳулоса қиламиз ва мураббийлар штаби ва раҳбарият билан ўтириб Суперлига учун ҳаракат режасини тузамиз.

- Сизнинг фикрингизча бу йил Про лигада энг кучли ва энг кучсиз жамоа қайси?

- Ҳар бир клубда қандайдир уйқу ҳолати юзага келди. "Машъал" кетма кет 7 ёки 8 ғалаба қилган бўлса "Бухоро" кетма кет 6 ғалабага эришди лекин ҳар бир клуб тактик техник ва ижрочилари эвазига етарлича қарама қаршилик кўрсатди бунга исбот қилиб "Машъал" 3 тур, "Бухоро" 2 тур қолганда Суперлига йўлланмасини ҳал қилганини кўриш мумкин. Менинг фикримча "Бухоро" ва "Машъал" бутун чемпионатни стабил ва ишончли ўтказдик деб ўйлайман. Яна бир нарса 7 йил деганда "Машъал"ни Муборакда мағлуб этдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика