Улуғбек Бакаев: "Бугунги ҳолатимизда қўлга киритилган бир очко олтинга тенг"
21 апр 2023 22:50
Янгиликлар
Улуғбек Бакаев: "Бугунги ҳолатимизда қўлга киритилган бир очко олтинга тенг"
- Гапни рухий тушкунликдан бошлайман. Жамоа ҳозир жуда қийин ҳолатда. Барчасини тушуниб турибмиз. Йигитлар машғулотларда яхши иштирок этишмоқда, ўйинда эса анчагина қўпол хатолар қилишмоқда. Ўйинни яхши бошлагандик. Футболчилар тартибли ўйнаётганди, кўрсатмаларни бажаришаётганди. Аммо "Нефтчи" каби жамоалар хатоларни кечирмайди. Секин ўзимизга келаётгандик, кейин яна бир қўпол хато. Кейин яна ҳисобни тенглаштира олдик. Футбол шундай, вақт бор экан, хоҳиш билан ўйнаш, майдонга тушиш керак. Йигитларга раҳмат айтаман, улар ўзларини ўйинга баҳш қила олишди ва икки марта ҳисобни тенглаштиришни уддалашди. Бугунги ҳолатимизда қўлга киритилган бир очко олтинга тенг. Шу сабабли буни яхши натижа деса бўлади. Починни очиб олдик. Бу биз учун рухий юксалиш бўлади. Ишлашда, меҳнат қилишда давом этамиз.
- Иккала голдаги яққол хатони Стошич қилди деб ҳисоблайсизми?
- Ҳозир нимадир дейиш қийин. Ҳозир бошқача хиссиётлар бор. Мияни бир жойга қўйиб, хотиржамлик билан вазиятни кўриб чиқиш керак. Шундан кейин вазиятларда кимлар хато қилганини аниқлаб оламиз.
- Файзуллобек Жуманқўзиев бугун асосий таркибда ўйнамади. Унинг ўйини Сизни қониқтирмаяптими?
- Жамоадаги барчанинг ҳолати мени қониқтирмоқда. Ҳозир шундай ҳолатдамизки, бизга натижа керак. Яъни, бизга ўйин сифати муҳим эмас, асосийси натижа бўлиб турибди. Шу боисдан кетма-кет иккинчи ёш Жавоҳирни майдонга туширяпмиз. Унда тартиблилик, ўйинга эътибор юқори. Бизга шундай жанговар футболчилар керак. Таркибдаги барча футболчи менга муҳим, улар менинг қарорларимдан хафа бўлишмаяпти. Улар билан буни муҳокама қилиб чиққанмиз.
- Фузайлов даврида ўнг қанотда Абдураҳмонов, чапда эса Жуманқўзиев ўйнаётганди. Сизга демак, қанотдагиларнинг ўйини маъқул келмаган.
- Тактик схемани бироз ўзгартирдик. Ким ўйинга тайёр бўлса, кучли ҳолатда турса ўйинга тушмоқда. Барча учун бир хил муносабатдамиз. Ҳеч кимни ажратаётганимиз йўқ. Ҳурмат қиламиз, қадрлаймиз.
- Ҳозир ҳамма футболни мураббий ва футболчидек тушунадиган бўлиб кетган.
- Бу борада нимадир дея олмайман. Барчанинг ўз фикри бор.
Фикрлар