UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0

Уларга нимадир бўлдими? Анчадан бери Суперлигага қўйилмаётган ҳакамлар Янгиликлар

Уларга нимадир бўлдими? Анчадан бери Суперлигага қўйилмаётган ҳакамлар

Ўзбек футболида жамоалар, футболчилар, мураббийлар қатори ҳакамлар фаолиятини ҳам кузатиб боришга ҳаракат қиламиз.

Охирги пайтларда 12 ноябрь куни ЎФАда ҳакамлар борасида катта йиғилиш бўлгани бот-бот тилга олиняпти. Йиғилиш бўлиб ўтганидан ва унинг ёпиқ кечганидан хабаримиз бор, бу ҳақда кўпчилик айтиб ҳам бўлди. Лекин айнан нималар бўлгани ҳақида маълумот олишга қийналяпмиз. Бугунги ошкоралик замонида мажлисларнинг ёпиқ тарзда ўтиши бироз ғалатидек кўринмаяптими, ҳатто ҳокимлар ҳам бемалол очиқ мулоқот қиладиган кунлар келган бир пайтда. 

Майли, бу бошқа масала. Бизни қизиқтираётган мавзу бошқа. Эътибор берган бўлсангиз, негадир баъзи ҳакамлар анчадан бери Суперлигада кўринмай қолди. Уларга нимадир бўлдими, мазаси жойидами, тест яхши чиқмадими ёки четлатилдими - бир нима дейиш қийин. Чунки ҳеч ким бу ҳақда расмий маълумот бераётгани йўқ. 

Яна бир гапни эшитдикки, 12 ноябрдаги йиғилишдан сўнг Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Арслон Ҳотамов ўз лавозимидан бўшатилибди. Аслида-ку у кишининг қачон тайинланганидан бехабар қолиб кетгандик. ЎФА Бекзод Арипов қўмитага раҳбар бўлгани ҳақида хабар чоп этгани ёдимизда. Лекин шундан сўнг ҳеч нарса ёзмади. Бекзод Арипов кетиб, ўрнига Арслон Ҳотамов келгани ҳақида ҳам лом-мим дейилмади. Ҳозир қўмитани ким бошқаряпти, буни ҳам билмаймиз.

Вақти келса албатта бу савол ҳам ўз жавобини топади. Ҳозирча ўйинларга қўйилмаётган ҳакамларга тўхталиб ўтамиз. Баъзи ҳакамлар анчадан бери Суперлигада кўринмай қолишди. Булар - Шерзод Қосимов, Жасур Мухторов, Темур Тўхтасинов, Рустам Лутфуллин ва Асиз Асимов. 


Шерзод Қосимов - охирги марта 19-турда ишлаган

Шерзод Қосимов охирги марта 19-турдан ўрин олган "Машъал" - АГМК учрашувини бошқарганди. Ўша баҳсда АГМК 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шундан бери тўртта тур ўтди ҳамки, Қосимов биронта беллашувга тайинлангани йўқ. Бу ҳакам 21-турнинг "Бухоро" - "Сўғдиёна" баҳсида ишлаши керак эди, аммо ўрнига Аҳрол Рисқуллаев тайинлангани ёдимизда. Ўшанда Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Арслон Ҳотамовга мурожаат қилганимизда, "Шерзод касал бўлиб қолди, ҳаммамиз иссиқ жонмиз" деб жавоб берганди.


Жасур Мухторов - охирги марта 20-турда ишлаган

Ёш ҳакамлардан бири Жасур Мухторов ҳам мана уч турдирки ўйинларга қўйилмаяпти. У охирги марта 20-турдан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашувида ишлаган. Бу баҳсда қўқонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Қизиқ, негадир бу ҳакам ҳам "Машъал" иштирокидаги баҳсни бошқарганидан сўнг кўринмай қолди.


Темур Тўхтасинов - охирги марта 20-турда ишлаган

Андижонлик ҳакам Темур Тўхтасинов охирги 3 турдан бери тайинланмади. Бу ҳакам Суперлигада сўнгги бор "Сурхон" - "Пахтакор" беллашувини бошқарган ва мазкур баҳс "Пахтакор"нинг 6:0 ҳисобдаги ғалабаси билан якун топган.


Рустам Лутфуллин - охирги марта 17-турда ишлаган

Рустам Лутфуллин ҳали ёш, калласи ҳам жойида. У таниқли собиқ ҳакам Ноил Лутфуллиннинг ўғли. Лекин шу бола 17-турдан бери кўринмай қолди. Рустам охирги марта 17-турнинг АГМК - "Қизилқум" баҳсида ишлаган экан. Эсингизда бўлса, бу ўйинда "Қизилқум" футболчиси Эркин Бойдуллаев четлатилган, АГМК эса 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўйиндан кейин "Қизилқум" бош менежери Ҳамиджон Актамов "Биринчи таймда футбол ўйнадик, иккинчи тайм цирк бўлди" деганди.


Азиз Асимов - охирги марта 8-турда ишлаган

Азиз Асимов ОФК ҳакамларидан бири ҳисобланади. У бир неча бор ОЧЛ баҳсларини бошқарган. Лекин бу ҳакам 8-турдан бери ўйинларга қўйилмаяпти. У охирги марта "Насаф" - "Металлург" баҳсини бошқарган ва бунда "Насаф" 1:0 ҳисобида зафар қучган. Шундан бери 15та тур ўтибдики, унинг бирорта беллашувга қўйилмагани ғалати.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика