

"Сити" эртага финалда "Интер"га қарши ўйнайди.
- Сен ушбу мавсумда клубга ўтдинг ва жамоа билан бирга Чемпионлар лигаси финалига йўл олдинглар. Бу сен билан шартнома имзолаш учун сабабмиди?
- Ҳа, улар менсиз ҳам Чемпионлар лигасидан ташқари барча турнирларда ғолиб бўлишганини барча билади. Шунинг учун, Чемпионлар лигаси - мен бу ерга ўтишимга асосий сабаблардан бири", - деди Холанд.



