UZ

Сўнгги янгиликлар

08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   0 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  12 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  152

“Улар ҳаётимни барбод қилди”. Яквинтани 2 йилга қамашди Янгиликлар

“Улар ҳаётимни барбод қилди”. Яквинтани 2 йилга қамашди

2005 йилнинг ёзида “Удинезе” клубида ҳамма нарса “аланга олганди” ва бунга қуёш сабабчи эмасди.

Лучано Спаллетти жамоаси 2004/2005 йилги мавсумда А Серияда тўртинчи ўринни қўлга киритган эди. Бироқ бу омадли мавсумдан сўнг, у жамоани янада кучайтириш учун имкон тополмай, Римнинг “Рома” клубида иш бошлайди. Оқибатда эса кўплаб мухлислар бундан норози бўлади. Винченцо Яквинта бу ҳолатдан тушкунликка тушиб шундай дейди: “Биз Лучано билан ажойиб ишладик, аммо Чемпионлар Лигаси бошланиш арафасида у биздан кетди...”

Улар “Фриули” стадионида бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида “Панатинаикос” клуби билан ўйнашган. Ўша учрашув Винченцо учун ҳам, “Удинезе” клуби учун ҳам ЕЧЛдаги илк ўйин эди. Ҳакамнинг дастлабки ҳуштагидан олдин Яквинта бироз асабийлашаётганини сезиш қийинмасди. Бироқ у 76-минутдан кейин Ди Натале билан тўп суриб, хет-трик қилишга муваффақ бўлган эди.

Учинчи голдан сўнг, у футболкасини ечиб, мухлислар билан бирга бу лаҳзаларни нишонлаган. Яквинта Италиянинг Калабрия туманида таваллуд топган. Бўйи 190 см бўлган бу йигит “Удинезе”нинг ҳужум қисмида жуда тез ҳаракатлана оларди.

Унинг меҳнатсеварлиги, узун сочлари ва кўплаб голлари мухлисларни ҳам, Липпини ҳам ҳайратлантирган эди. 2005 йилда Винченцо терма жамоада фаолият юрита бошлади. Бир йилдан кейин эса Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига йўл олди. Гана терма жамоаси билан учрашувда қойилмақом ҳаракатлари билан дарвозабонни чалғитиб, дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлганди. Бундан ташқари, ярим финал ва финалда ҳам ажойиб ўйин кўрсатолган. Франция билан бўлган баҳсдан кейинги тақдирлаш маросимида у қўлида кубок, кўзларида эса ёш билан суратларга мухрланган. Калабриялик болакайнинг орзулари амалга ошди. — “Мен лол эдим. Мен ҳаттоки, бир йил аввал ҳам терма жамоа таркибида йўқ эдим. Бугун эса Жаҳон Кубоги менинг қўлимда турибди. Ақлбовар қилмайди. Бу фантастика!”, — дейди Яквинта.            


Кейинги мавсум эса қийин кечди. Мухлисларга Винченцонинг янги шартномаси бўйича ҳаракатлари бироз хуш келмади. У клуб истаган шартлар асосида келишув муддатини узайтиришни истамади. Лекин шунда ҳам мавсум охирига қадар чемпионат баҳслари доирасида 14 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Винченцо “Кастель Ди Сангро”да (Италининг энг кичкина шаҳри) 52та ўйинда бор йўғи 8та гол урганди. Аммо “Удинезе”да эса бор маҳоратини кўрсатишга ҳаракат қилди ва бунинг уддасидан чиқолди.

Янги клубда у Муцци, Соса ва Марджотта билан бирга майдонга тушган. Бироқ улар қаҳрамонимиз майдонга бемалол ҳаракатланишига тўсқинлик қилишган. Вақт ўтган сари Спалеттининг ёрдами туфайли Яквинта рақибларини ортда қолдириб, терма жамоанинг ҳақиқий футболчисига айлана олди. 2006 йилда “Барселона”га ўтиб кетиши мумкин эди. Аммо, трансфер нархини келишила олмай, бу шартнома амалга ошмади. Тифозилар футболчи жамоада қолиб, клубга содиқ бўлишини исташган эди. Бироқ,  ҳаммаси ҳам улар ўйлагандек бўлмади.        

Ҳа, Винченцо Каталонияга ўтмади. Лекин, В Сериядан А Серияга қайтган “Ювентус” кўпроқ гол уриб, чиройли ўйин кўрсатишни хоҳлади. Клаудио Раньери жамоаси ҳужумда яна ҳам тажаввузкор бўлиши учун Яквинтани сотиб олишни сўради. Ва 2007 йилнинг ёзида “Удинезе” ҳисобига 11 миллион евро ўтказиб, Винченцони харид қилди.

2008 йил қишда “Фриули” стадионида “Ювентус”га келган Яквинта собиқ жамоаси “Удинезе”ни жуда оғир аҳволга солиб қўйди. Недведнинг ажойиб пасидан сўнг Винченцо ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Тифозилар футболчига очиқчасига норози эканликларини билдиришди. Винченцо эса бунга эътибор бермади: “Мен юқори чўққига чиқолдим. Энди буёғига осон бўлмайди. Менга бўлган босим кучаймоқда. Аммо бу менга ёқяпти”.



Яквинта Раньери давридан захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтирган. Аммо Амаури ва Трезегининг жароҳат олиши, қахрамонимиз учун асосий таркиб эшикларини очиб берди. Яквинта икки мавсум давомида деярли 20та гол урди ва “Ювентус” мухлисларининг севимли футболчиларидан бирига айланди: “Мен майдонга бор йўғи 5-10дақиқага тушсам ҳам, фойдали ўйинчи бўлишга ҳаракат қиламан”.

2009 йил Чиро Феррара клубга раҳбарлик қилган пайтда Яквинта сермаҳсул даврини бошдан ўтказди. У дастлабки 6та турда 3 маротаба гол урди ва 2та голли пас берди. “Агар аҳволим яхши бўлса, ҳар қандай ўйинчи билан рақобатлаша оламан”, — дейди Яквинта “Фиорентина” билан бўлган учрашувдан олдин.

Ўша баҳсда у голли пас берганидан сўнг унинг ўрнига бошқа футболчини майдонга тушуришларини сўраган. Стадиондан уни шифокорлар олиб чиқиб кетишганди. Эртаси куни унинг тизза мушаклари билан боғлиқ муаммо борлиги аниқланган. Яквинта бунга жиддий эътибор бермай, декабрда яна майдонга тушишга қарор қилган. “Челси” клуби ушбу футболчига қизиқиш билдирганида, у ишонч билан: “Мен “Ювентус”да ўйнашни хоҳлайман деган эди”.    

Аммо ҳаммаси бутунлай бошқача тус олди. Февралда ҳам унинг тиззасидаги оғриқ безовта қилаётганди. У март ойи охирларидагина тўлиқ тузала олди, холос. Бу вақтга қадар эса қониқарсиз натижалар сабаб Феррарани лавозимидан четлаштириб, унинг ўрнига эса қаҳрамонимизнинг қобилиятига шубҳа қилган Дзаккеронини тайинлашган. Тинимсиз жароҳатлар туфайли Яквинтанинг фаолияти тенг иккига бўлиниб қолди.

Жароҳатлар сони бир-бирига уланиб кетаверди. Бу ҳолатни “Ювентус”га Конте мураббий бўлиб келиши ҳам, футболчини “Чезена” жамоасига ижарага бериш ҳам ўзгартиролмади. Яквинта допинг истеъмол қилиши ҳақида миш-мишлар тарқалиб кетди. Лекин Винченцо бу гаплар ёлғон эканини айтиб, тўлиқ соғайиб улгурмай, яна жароҳат олгани тўғрисида маълумот берди.

Қаҳрамонимиз бошқа янги клубларда иш бошлашга ҳаракат қилган. Аммо бундан ҳеч қандай ижобий натижа чиқмаган. 2013 йилда у шундай қарорга келган: “Мен яна уч йил ўйнашим мумкин эди, лекин фаолиятимга нуқта қўйишга қарор қилдим. Тинимсиз жароҳатлар ҳар қандай футболчини ҳам ақлдан оздириши мумкин”.  

Яквинта фаолиятини 33 ёшида якунлади. Бироқ, бу билан муаммолар ўз ечимини топгани йўқ.


2015 йилнинг декабрь ойида Винченцо “Ндрангета” (Калабриядаги жиноий гуруҳ) иши бўйича 140та гумондор шахс орасида бўлган. XX аср охирларига келиб, жиноий гуруҳ “Коза Ностра”дан ажралиб чиқиб, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллана бошлаган.

90-йиллар бошида Италиядаги деярли барча гиёҳванд моддалар савдоси Калабрия жиноий гуруҳи қўлида эди. Бундан ташқари, улар ядровий материаллар савдоси, зўравонлик, қимор, талон-тарожлик, қурол савдоси, фирибгарлик, сиёсий коррупция кабилар билан ҳам шуғулланган. Умуман олганда, барча соҳа устидан назорат ўрнатишга уринганлар. Ушбу иш бўйича 2016 йилнинг март ойида суд муҳокамаси бошланди. Гумондор шахсларнинг асосий қисми коррупция ва мансабдор шахсларга босим ўтказиш бўйича айбдор деб топилди. Бироқ, Яквинтанинг уларга умуман алоқаси йўқ эди. Собиқ футболчи жиноий гуруҳга қўшилиш ва қурол сақлаш қоидаларини бузишда айбланган. Прокуратура уни 8 йил озодликдан маҳрум қилишни сўраганди.

Ва ниҳоят, 2018 йил тергов ишлари якунланиб, Винченцо айбсиз деб топилди. Бироқ, қурол ишлатиш билан боғлиқ вазият ўз тасдиғини топди. Яквинтанинг отаси ёнидан ўғли номига расмийлаштирилган бир нечта қурол турлари топилди. Винченцо қуролларни аввалига уйда, кейин эса отасининг қўлида кўрганини тасдиқлаган. Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини огоҳлантирмасдан қуролни бошқа шахсга топшириш жиноят ҳисобланади. Бундан ташқари, 2012 йилдан бошлаб отаси қуролдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганди. Яквинта суд жараёнида револьвер ва милтиқни нима учун сотиб олганини тушунтириб берди: “Мен машҳур инсонман. Шу сабабдан, оила аъзоларимнинг хавфсизлиги учун қурол сотиб олганман”, — дейди футболчи.  

Яквинтанинг отаси Джузеппе аввал бизнес билан шуғулланган. 2012 йилда эса жиноий ҳаракатлари ва турли гуруҳлар билан алоқадорлиги туфайли шаҳар-туман савдо ишларида иштирок этиши ҳамда қуролдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган.  

Яқинда суд қарорига кўра, Яквинта қурол сақлаш қоидаларини бузганлиги учун икки йил, отаси эса 19 йилга озодликдан маҳрум этилди. Собиқ футболчи суд залидан қуйидаги гапларни айтиб чиқиб кетди: “Бу кулгили! Бу шармандалик! Менда айб йўқ! Бундан оила аъзоларим жабр кўряпти, холос. Мен ҳаттоки, жиноий гуруҳ номини ҳам билмайман. Аммо адолат қарор топади деб умид қиламан”.  


Нозима Зарипова таржима қилди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика