Уэйн Руни бошчилигидаги "Ди Си Юнайтед" ажабтовур сабаб билан жаримага тортилди
		
		03 ноя 2022 10:40
        Янгиликлар	
	 
				 
				Уэйн Руни бошчилигидаги "Ди Си Юнайтед" ажабтовур сабаб билан жаримага тортилди
"Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Руни июль ойида АҚШ жамоаси бошқарувига келди. Бу Рунининг MLS'га қайтиши эди, у 2018 йилдан 2019 йилгача "Ди Си Юнайтед"да икки мавсум ўйнаган.
Руни "Дерби Каунти"га қайтишдан олдин Америка клуби учун 52 та ўйинда 25 та гол урди.
Энди маълум бўлишича, "Ди Си Юнайтед" МЛС ишга олиш қоидаларини бузган.
Гап шундаки, Лига клублардан бош мураббийлик лавозимига номзодларни танлашда номзодлар рўйхатида камида битта қора танли мураббий бўлишини таъминлашни талаб қилади.
Клуб бу талабни бажара олмади ва "Юнайтед" "турли миллат вакилларини ёллаш сиёсати"га риоя қилмагани учун лига томонидан 25 000 доллар жаримага тортилди.
Руни "Юнайтед" билан 34 та мунтазам мавсумда бор-йўғи 27 очко тўплаган ҳолда якунда конференциянинг охирги поғонасини эгаллади, аммо ўз лавозимини сақлаб қолди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар