UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  5 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  6 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  8 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  2 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  6 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  16 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  8 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  4 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  4

УЕФА Европа Суперлигаси ҳақида баёнот берди Янгиликлар

УЕФА Европа Суперлигаси ҳақида баёнот берди

УЕФА бироз аввал тарқалган Европа Суперлигаси ҳақидаги хабарлар тўғрисида баёнот берди.

Ушбу баёнот Англия футбол ассоциацияси (FA), АПЛ, Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF), Ла Лига, Италия футбол федерацияси (FIGC) ва А Серия томонидан қўллаб-қувватланади.

Унда таъкидланишича, мазкур ташкилотлар Суперлига лойиҳаси амалга ошмаслиги учун барча чораларни кўради. Ушбу лойиҳа амалга ошган тақдирда, унда иштирок этган клублар миллий чемпионатлардан четлатилади, Европа ёки жаҳон миқёсидаги мусобақаларда қатнашиши тақиқланади. Шунингдек, ўша клубларда тўп тепадиган ўйинчилар терма жамоаларда ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Баёнотда Европа Суперлигаси лойиҳасида иштирок этишдан бош тортган немис ва француз клубларга миннатдорчилик ҳам билдирилган.

МЮ, "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва яна 8 клуб Суперлига тузмоқчи. "Бавария" ва ПСЖ бунга қарши

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика