UZ

УЕФА Суперкубоги учун чипталар қачон сотувга чиқарилиши маълум бўлди Янгиликлар

УЕФА Суперкубоги учун чипталар қачон сотувга чиқарилиши маълум бўлди

УЕФА расмий сайти «Ливерпуль» ҳамда «Челси» ўртасида бўлиб ўтадиган суперкубок баҳси учун чипталар сотувини қачон йўлга қўйишини расман эълон қилди.

Қайд этилишича, мухлислар 2 июль Тошкент вақти билан 17:00дан бошлаб чипталарни ҳарид этишлари мумкин. Уларнинг нархлари эса 50 евродан 130 еврогача бўлиши кутилмоқда. 

Бўлажак ўйин 14 августда Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Водафон Парк» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Мерсисайдликлар ЕЧЛ финалида «Тоттенхем»ни таслим этган (2:0) бўлса, «арситократлар» эса Европа лигасининг ҳал қилувчи ўйинида ҳамшаҳари «Арсенал»дан йирик ҳисобда (4:1) устун келганди.

Эслатиб ўтамиз, суперкубокнинг амалдаги ғолиби «Атлетико» ҳисобланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг