UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  0 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  8 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

УEФА Евро-2024 иштирокчилари орасидаги энг катта жаримани Албанияга юклади Янгиликлар

УEФА Евро-2024 иштирокчилари орасидаги энг катта жаримани Албанияга юклади

УEФА Албания терма жамоасини мухлисларнинг хатти-ҳаракати учун учинчи марта жаримага тортди.

Ташкилот Албания футбол федерациясига Евро-2024 гуруҳ босқичи 3-турида Испания билан ўйинда (0:1) мухлисларнинг хатти-ҳаракати учун 86 500 евро тўлашни буюрди.

Бунга майдонга нарсаларни улоқтириш (45 000), номақбул хабарларни тарқатиш (25 000), пиротехника воситаларидан фойдаланиш (8 500) ва майдонга югурган мухлислар (8 000) учун жарималар киради.

Аввалроқ УEФА албанларни Италия билан ўйинда мухлисларнинг хатти-ҳаракати учун 37 375 евро, Хорватия билан ўйиндан кейин эса 47 500 евро жаримага тортганди. Жариманинг умумий миқдори – 171 375 еврони ташкил этади, бу эса Европа чемпионати иштирокчилари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика