УЕФА Анчелоттидан мураббийлик лицензиясини янгилаш учун имтиҳон топширишни талаб қилмоқда
31 янв 2022 00:46
Янгиликлар
УЕФА Анчелоттидан мураббийлик лицензиясини янгилаш учун имтиҳон топширишни талаб қилмоқда
Манбанинг хабарига кўра, лицензиянинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрда якунланган. УЕФА қоидаларига кўра, мутахассис уни узайтириш учун махсус курсни тамомлаб, имтиҳон топшириши керак. Бунга жавобан Испания футбол федерацияси УЕФАга мурожаат қилган ва агар шундай тажрибали ва таниқли мураббий имтиҳон топширса, бу аҳмоқона қарор бўлишини билдирган.
62 ёшли мутахассис фаолияти давомида "Режана", "Парма", "Ювентус", "Милан", "Челси", ПСЖ, "Реал", "Бавария", "Наполи" ва "Эвертон" клубларини бошқарган. У мураббий сифатида уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Анчелотти тарихда Италия, Англия, Франция ва Германия чемпионатларининг юқори дивизионларида ғолиб чиққан ягона мураббий ҳисобланади. Шунингдек, у икки карра клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби саналади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар