UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  7 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  2 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1

Уддалаб бўлмас "миссия" Янгиликлар

Уддалаб бўлмас "миссия"

Еврофутболнинг яна бир мавсуми ниҳоялаб боряпти.

"Жўжани санаш" вақти келган топ-лигаларда мусобақада қолиш, совринли ўринлар ва халқаро майдон чипталари учун кураш тобора авж оляпти. Жумладан, А Серияда ҳам. Италия чемпионатининг якунига қадар 4 тур қолди. Гарчи чемпион номига аллақачон ойдинлик киритилган бўлса ҳам, кумуш медалнинг ўзи учун ҳамон 5 жамоа ("Наполи", "Аталанта", "Ювентус", "Милан", "Лацио") курашни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, мавсум аввалида "кесакдан олов чиқарган" Стефано Пиолининг "россонерилар"и 2-даврага келиб "пуф этиб ўчиб қолди". Йил бошида Милан осмонидаги булутлар тарқагани, "қизил-қоралар" ниҳоят "Ювентус"нинг Апеннин ярим оролидаги гегемонлигига барҳам бериши тахмин қилинаётган эди. Бироқ, айни пайтга келиб ойдинлашдики, булутлар шаҳарнинг фақат кўк томонини тарк этган экан. Қизил томон эса осмон мусаффолашишини яна бир мунча кутишга мажбур бўляпти.

Анча муддат А Серия карвонига бошчилик қилган "россонерилар" айни дақиқада турнир жадвалида 5-бўлиб туришибди. "Милан" қолган 4 турда 100% лик натижа қайд эта олса, мавсумни 2-ўринда; уларнинг бирида қоқилса, 6-ўринда якунлаши мумкин. Рақиблар эса анча жиддий: "Ювентус", "Торино", "Кальяри" ва "Аталанта".

Бир пайтлар Европа майдонларини титратган "Милан" 2013 йилдан Чемпионлар Лигасига чиқиш вазифасини уддалай билмаяпти. Пиолига қадар бунга 7 нафар мураббий ҳаракат қилиб кўрди (Зеедорф, Инзаги, Михайлович, Брокки, Монтелла, Гаттузо, Жампаоло), аммо бу вазифа ҳамон уддаланмади. "Россонерилар" "уддаланмади" феълидаги бўлишсизлик шаклини олиб ташлашни истаса, 1-навбатда бугун Андреа Пирлонинг "Юве"сини тор-мор этиши керак. Бироқ...

... Стефано Пиолининг "Ювентус"га қарши ўз ҳикояси бор. Бу ҳикояда энг кўп ишлатилган сўз эса юқорида айтганимиз — уддаланмади. Туринликлар қаршисида унинг тиззаларига қалтироқ киради. Италиялик мутахассис мураббийлик фаолияти давомида "кекса синьора" билан 22 бор тўқнаш келган ва уларнинг фақат 1 тасида ғалаба қозонган. Шу туфайли Пиоли бугун "Миссия невыполнима" филмида Том Круз жонлантирган қаҳрамонга айланиб, "миссия"ни уддалаши керак. Акс ҳолда, "қизил-қоралар" келаси мавсумни ҳам ЕЧЛсиз ўтказиб юборишади.

Ювентус

Серия А . 35-тур

10/05/2021, 00:45

3
:
0
Тугади

Милан

Браим Диас - 45', Анте Ребич - 78', Фикайо Томори - 82'

Стадион: 0 томошабин

Бош ҳакам: Паоло Валери

45'
90'
53'  Федерико Кьеза
57'  Джорджо Кьеллини
67'  Родриго Бентанкур (Деян Кулусевски)
79'  Федерико Кьеза (Пауло Дибала)
45'  Браим Диас
58'  Франк Кессье
59'  Браим Диас
66'  Златан Ибрагимович (Анте Ребич)
70'  Браим Диас (Раде Крунич)
76'  Алексис Салемакерс
78'  Анте Ребич
78'  Исмаэль Беннасер
82'  Исмаэль Беннасер (Суалио Мейте)
82'  Алексис Салемакерс (Диогу Дало)
82'  Фикайо Томори
82'  Хакан Чалханоглу

Муаллифнинг бошқа мақолаларини ўқиш

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика