UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  9 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  20 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  14 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4

Учта хабар битта: Забитцер МЮда, Шелви “Ноттингем”да, Порро эса Лондонда Янгиликлар

Учта хабар битта: Забитцер МЮда, Шелви “Ноттингем”да, Порро эса Лондонда

АПЛда трансфер ойнасининг охирги кунида бир қатор ўтишлар амалга ошди.

“Манчестер Юнайтед” жароҳат олиб, сафдан чиққан Кристиан Эриксеннинг ўрнини тўлдириш мақсадида “Бавария”дан Марсел Забитцерни мавсум охиригача ижарага олди.

2016 йилдан бери “Ньюкасл Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган Жонжо Шелви фаолиятини “Ноттингем Форест”да давом эттиради. 30 ёшли хавбекнинг “Ньюкасл” билан шартномаси ёзда якунига етарди. У янги клуби билан 2,5 йилга мўлжалланган битим тузди.

“Спортинг” ҳимоячиси Педро Порро “Тоттенхэм” аъзосига айланди. Трансфер 45 млн еврога амалга ошди ва 23 ёшли футболчи “шпорлар” билан 5 йиллик шартнома имзолади. Порро янги жамоасида 23-рақам остида ҳаракат қилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика