UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:27Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  0 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  2 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  18 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  11 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0

"Учрашувларнинг барчаси сунъий майдонда ўтади" — Нигора Абидова Янгиликлар

"Учрашувларнинг барчаси сунъий майдонда ўтади" — Нигора Абидова

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг 2020 йилги чемпиони — "Бунёдкор-W" тарихда 2-бор ўтказилаётган Чемпионлар лигаси баҳсларида иштирок этади.

Жамоа 3 ноябрь куни мусобақага йўл олиши ҳақида хабар берган эдик. ЎзПФЛ матбуот хизмати раҳбари Нигора Абидова ҳам айни пайтда жамоа билан бирга. Ундан Иорданиядаги муҳит ҳақида маълумот олдик.

"Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати Чемпионлар лигасининг пилот версияси, деса хам бўлади. 2-бор ўтказилаётган мусобақага Иорданиянинг жанубида жойлашган Ақаба шаҳри мезбонлик қиляпти. "Бунёдкор-W" бу ерга Тошкент-Истанбул-Амман-Ақаба йуналишида етиб келди.

Турнирда иштирок этаётган жамоаларнинг барчаси (4) "Oryx Hotel Aqaba"да истиқомат қиляпти.

Кеча — 4 ноябрь куни Элмира Гуламова бошчилигидаги "Бунёдкор-W" дастлабки машғулотини ўтказди. 

Қизларда кайфият аъло даражада. Шунингдек, Учрашувларнинг барчаси сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтишини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

"Бунёдкор-W" чемпионлик йўлида "Сри Гокулам Керала" (Ҳиндистон), "Шаҳрдари Сиржан" (Эрон) ва "Амман клуб" (Иордания) жамоалари билан куч синашади", — дейди Нигора Абидова.

М. Кушбакова суҳбатлашди

фото: "Бунёдкор" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика