UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  1 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

Уч йилда D Сериядан А Серияга. "Парма"нинг ҳақиқий афсонаси ҳақида Янгиликлар

Уч йилда D Сериядан А Серияга. "Парма"нинг ҳақиқий афсонаси ҳақида

Замонавий футболни пул бошқариши ҳеч кимга сир эмас.

Катта маош эвазига жонажон клубини ташлаб кетган ўйинчилар жуда кўп. Аммо Франческо Тоттига ўхшаб клубига содиқ бўлган ўйинчиларни бармоқ билан санаш мумкин. Ана шундай ўйинчилардан бири Алессандро Лукарелли бугун таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу муносабат билан клуби билан машаққатли йўлни бирга босиб ўтган ва олий мақсади жамоани Италия элитасига олиб чиқиш бўлган ўйинчи ҳақида суҳбатлашамиз.

"Парма"га ўтишидан аввал бир қатор Италия клубларида тўп тепган: "Пьяченца", "Леффе", "Палермо", "Брешиа", "Фиорентина", "Ливорно", "Режина", "Сиена" ва "Женоа". Лекин ҳеч бирида узоқ қолмаган. Тўғри, уни жаҳон миқёсидаги футболчи дея олмаймиз, сабаби у терманинг бирорта ўйинида ҳам майдонга тушмаган. Бироқ унга доим талаб бўлган ва ҳеч қачон ишсиз қолиб кетмаган.

2008 йили италиялик ҳимоячи акаси ўйнайдиган "Парма" сафига келиб қўшилди. Алессандро қисқа вақт ичида сардорлик боғичига эга бўлди. Аммо 2015 йил бошида Италия прокуратураси "Парма"ни касодга учрагани, қарзи 96 млн еврога етганини маълум қилди. Клуб автобуси олиб қўйилди, кийиниш хонасидаги сув ва электр тармоғи ўчирилди. Сардор А Серия ўйинларига бойкот эълон қилди, чунки ўйинчилар сафарга бориши учун шароити йўқ эди. "Биз турли ваколатхоналарга мурожаат қилдик ва ҳеч ким, такрорлайман, футболчилар ва мураббийлар Ассоциациясидан ташқари ҳеч ким бизга эътибор бермади. Биз нафақат "Парма", балки бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига футбол учун курашамиз".

2015 йил февралида Лукарелли "La Gazzetta dello Sport" нашрига берган интервьюсида футболчилар нега судга мурожаат қилмай, ўз маош ва клубнинг улар олдидаги қарзлардан воз кечишгани ҳақидаги саволларга жавоб берди: "Агар биз мавсум давомида клуб билан судлашганимизда, Парма ишчиларининг оиласи бундан зарар кўриши мумкин эди. Мен ўйинчилар ҳақида эмас, ойига 1000 евро маош оладиганлар ҳақида ўйлаяпман. Улар бизни ўлишимиз учун ташлаб кетишдими? Ажойиб, унда бирга ўламиз. Айбдорлар жазосини олсин. Лекин "Парма" — бу улар эмас, "Парма" — бу биз. Мен ҳаваскор жамоада ҳам сардор бўлишга тайёрман".

Алессандро ёлғон гапирмаган эди: 22 июнь куни клуб банкрот деб эълон қилинди ва D Серияга тушиб кетди. Лукарелли А Сериянинг бир нечта клубидан бўлган таклифни рад этди. Унинг энг катта мақсади жамоасини олий лигага қайтариш бўлди. "Сиз муносиб бўлган барча нарсани сизга бериш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Мағрурлик билан бошимизни юқорига кўтарган ҳолда "Парма"ни ўз ўрнига қайтармиз" — деган эди сардор ўша йили мухлислар билан бўлган учрашувда. Парма клуби D Сериядаги ўйинларни мағлубиятсиз якунлади ва учинчи дивизионга чиқди.


С Серияда 2-ўринни олган жамоа иккинчи дивизионга чиқиш учун плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Финалгача етиб борган клуб сардори Алессандро Лукарелли ҳал қилувчи ўйин олдидан кучли нутқ сўзлади: "В Серияга чиқишимиз учун бизда 90 дақиқа бор. Оёқ билан бажаролмаган ишимизга, юрак орқали эришишимиз зарур. Биз бунга лойиқмиз, чунки йил давомида шунга тайёрландик". "Парма" 2:0 ҳисоб билан "Алессандрия"ни мағлуб этди ва В Серия томон йўл олди.

Финалдан бир ой ўтиб, итальян 40 ёшга тўлиши ва учинчи дивизиондаги мавсум у учун охиргиси бўлиши керак эди. Аммо В Серияга чиқиш Лукареллининг қарори ўзгариши ва олий мақсадини амалга оширишига туртки бўлди.

2017/2018 йилги мавсум В Серия ўйинларидан бирида Алессандро қаттиқ жароҳат олди ва операция қилдирди. "Бир нарса аниқ: бу жароҳат мени тўхтата олмайди. Сардорлик боғичи энди шерикларим ва сиз мухлисларга тегишли. Мавсум охиригача ҳаракат қиламиз. Бу сўнгги қадам". Операциядан 16 кун ўтиб сардор сафга қайтди ва сўнгги турда иштирок этди. Ўша куни "Парма" "Специя"га қарши ўйнади. Лукарелли жамоаси тўғридан-тўғри чиқиши учун ғалаба қозониши ва параллел вақтда "Фрозиноне" "Фожа"га қарши ўйинда очко йўқотиши керак эди ("Фрозиноне" "Парма"дан 2 очко олдинда эди). "Сариқ-кўклар" 2:0 ҳисобида ғолиб бўлди, "Фрозиноне" эса ғалабага эришолмади — 2:2.

"Парма" тўплар нисбати бўйича "канарейкалар"ни ортда қолдирди ва иккинчи ўринни эгаллаб, А Серия томон йўл олди.


"Ғалабамизни тонгги 4:00гача нишонладик. 5:30да ухлашга ётган бўлсам ҳам, 8:00да ўйғондим. "Уч йил ичида элитага қайтишимизни ҳаёлимга ҳам келтиролмасдим. Агар менга сизлар уддалайсизлар деб ваъда беришганда ҳам ишонмаган бўлардим. Бу биз ва мухлисларнинг ютуғи. Келинг, бу лаҳзадан завқланайлик. Энди кетишим мумкин. Мен ўз вазифамни бажардим: клубни олий лигага олиб чиқдим. Аввалига байрам қиламиз, кейин эса раҳбарият билан энг яхши қарорни қабул қиламиз. Бизни ҳеч қачон ўз ҳолимизга ташлаб қўймай, қийин пайтда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат. Жамоадошларимга раҳмат. Доим ёнимда бўлган оиламдан миннатдорман".

Бу уч йил ичида D Сериядан А Серияга чиққан жамоа ҳақидаги биринчи (!) воқеа, Алессандро Лукарелли эса — бу даврда клубни ташлаб кетмай, барча қийинчиликларни жамоа билан енгиб ўтган ягона ўйинчи. Клуб элитага чиққанидан сўнг, ўша пайт 40 ёшда бўлган сардор фаолиятини якунлади. "Парма" эса клубнинг ҳақиқий афсонасига тегишли 6-рақамни ҳеч кимга бермасликка қарор қилди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика