UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  0 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   0 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  27 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  21 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  421 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34

UCG FIFA15 киберфутбол бўйича Ўзбекистон Кубоги сентябрда бўлиб ўтади Янгиликлар

UCG FIFA15 киберфутбол бўйича Ўзбекистон Кубоги сентябрда бўлиб ўтади

ICTWEEK 2015 ахборот ва комуникация технологиялари ҳафталиги доирасида e-sport бўйича "Uzbekistan Cyber Games FIFA15 бўйича Ўзбекистон Кубоги" турнири бўлиб ўтади.

  • Ташликотчи: InfoCOM.UZ журнали
  • Ҳамкор: «Альянс Арена» компютер клуби
  • Қўллаб-қувватлаш: Ахборот технологиялари ва комуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
  • Мусобақанинг расмий сайти: infocom.uz

UCG FIFA15 турнири Sony Play Station 4 консолида FIFA 15 ўйини бўйича ўтказилади.


Мусобақада 6 ёшда ошган Ўзбекистоннинг барча фуқаролари қатнаша олади

 Турнир икки босқичда бўлиб ўтади:

  • 1 сентябрдан 12 сентябргача - "Альянс Арена" (Тошкент), Gamezone (Самарқанд), Mundial (Фарғона) ва Playstation Game (Олмалиқ) клубларида саралаш ўйинлари бўлиб ўтади
  • 15дан 17 сентябрда  — ICTExpo 2015 кўргазмасида UCG FIFA15 миллий финали ўтказилади

Иштирокчиларни рўйхатга олиш:

  • Тошкент, «Альянс Арена» клуби. Манзил: Тошкент, Чилонзор тумани,  Шарк мавзеси (мўлжал «Beta чой» заводи рўпарасида). Рўйхатдан ўтиш учун телефон +998 71 270-00-00.
  • Самарқанд, Gamezone клуби. Манзил: Самарқанд, Гагарина кўчаси 56а, тел. +998 91 526-09-99
  • Фарғона, Mundial клуби, Манзил: Фарғона, Туркистон кўчаси 20, мўлжал «Дилобар» кафеси. Тел. +998 91652 06 46
  • Олмалиқ, Playstation Game клуби. Манзил: Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, М.Улуғбек кўчаси 107, тел. +99893 182-32-90

Турнир регламенти.

  • Ўйин: FIFA 15
  • Платформа: PS4
  • Ўтказиш тизими: Grupa + Play oF (BO2)
  • Жамоалар: ҳар қандай жамоа (турнир давомида ўзгартириш мумкин).
  • Бўлимлар (тайм) вақти — 6 дақиқа.
  • Ўйин тезлиги — одатий.
  • Бошқарув — ҳар қандай.
  • Жароҳатлар — ўчирилган.
  • Таркиблар — Online!!!
  • Дарвозабонни бошқариш таъқиқланади

Ғолибларни тақдирлаш:

Саккизинчи ўринганча бўлган ғолибларга совғалар (Планшет, смартфон ва телефонлар) ва дипломлар берилади

Тақдирлаш маросими ИКТ ҳафталигининг сўнгги кунида бўлиб ўтади

Эслатма:Турнирда иштирок этиш бепул. Барча иштирокчилар фақатгина клубдаги ўйин вақтига (клуб нархларига кўра) пул тўлайди (фақат саралаш босқичида).

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика