UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  0 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  2 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  17 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  19 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   18 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  12 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  38 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  4 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  9

U-20 жаҳон чемпионати. Аргентина очилиш ўйинида камбэк эвазига Ўзбекистонни мағлуб этди Янгиликлар

U-20 жаҳон чемпионати. Аргентина очилиш ўйинида камбэк эвазига Ўзбекистонни мағлуб этди

Аргентинада старт олган U20 жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви якунланди.

Аргентина U20 - Ўзбекистон U20 2:1

Гол: 0:1 — 22, Маҳмуджон Маҳамаджанов, 1:1 — 27, Алехо Велиз, 2:1 — 41, Валентин Карбони 

Аргентина U-20: 1.Гомеш Герт; 4.Аугустин Гиай, 2.Ди Лолло Лаутаро, 6.Валентин Гомес, 3.Валентин Барко; 8.Максимо Перроне (5.Федерико Редондо, 59), 14.Матео Танлонго (20.Игнасио Мирамон, 72); 11.Матиас Суле (16.Лука Ромеро, 59), 10.Валентин Карбони (19.Жино Инфантино, 72), 18.Брайан Агирре, 9.Алехо Велиз (21.Пуч Маэстро, 85)

Захира: 12.Лукас Лавагнино, 17.Николас Клаа, 7.Хуан Карлос Гауто, 13.Томас Авилес, 15.Роман Вега

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (5.Рустам Турдимуродов, 77), 8.Беҳрузбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 11.Шерзод Эсанов (17.Нодирбек Абдураззоқов, 64), 13.Зафармурод Абдираҳматов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев (19.Шаҳзод Акрамов, 85), 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов

Захира: 1.Эдем Неъманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 4.Абубакир Ашуров, 9.Шаҳзод Неъматжонов, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев, 18.Саидафзалхон Аҳроров

Огоҳлантириш: Аугустин Гиай (11), Матео Танлонго (45+7), Диёрбек Ортиқбоев (80)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Яқин масофада турган Абдураззоқов ўйиндан кейин интернетга кирмасин.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. Раҳмоналиевнинг барча орзуси фақатгина туғилган кунида амалга ошиши мумкин.

85. Ўзгаришлар: Алехо Велиз ўрнига Пуч Маэстро учрашувни якунлаб қўяди. Диёрбек Ортиқбоевни эса Шаҳзод Акрамов алмаштирди.

83. Ухх!!! Аргентина хавфли ҳужум ташкиллаштирибди. Вазиятни кўрмай қолганим учун кечирасиз, трибунадаги мухлисаларга бошқа қарамайман.

80. Диёрбек Ортиқбоев ортиқча ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.

77. Таркибимизда ўзгариш: Холдорхонов ўрнига Рустам Турдимуродов майдонга туширилди.

37233 томошабин бугунги баҳси ташриф буюрибди. Шулардан охирги учтаси Championat.asia ходимлари ҳисобланади.

72. Аргентинада ўзгариш: Жино Инфантино ва Игнасио Мирамон майдонга туширилди, Матео Танлонго ва Валентин Карбони захирага олинди.

69. Футболчиларимизга Аргантина GM тезлигида юриш яхши оқибатларга олиб келмаслигини эслатиб қўймоқчи эдим.

64. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Шерзод Эсанов ўрнига Нодирбек Абдураззоқов ўйинга қўшилди.

62. Гиайнинг зарбаси аргентиналик қизларга ўхшади: чиройли, аммо фойдасиз.

59. Аргентина таркибида икки ўзгариш: Максимо Перроне ва Матиас Суле ўрнига Федерико Редондо ҳамда Лука Ромеро ўйинга қўшилди.

55. Зафармурод Абдираҳматовнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Голга бироз аниқлик етишмади.

53. Бурчак зарбаси вақти фол ишлатдик. Натижада эркин зарба белгиланди.

48. Холдорхоновга об-ҳаво ёмон таъсир ўтказмоқда шекилли.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+7. Матео Танлонгога қараб учрашув бош ҳаками қўлидаги карточкаси билан Озодлик ҳайкалига ўхшаш ҳаракат амалга оширди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

44. Файзуллаев финт ишлатиб, бир рақибини алдаб ўтди, аммо иккинчиси вазиятни бартараф этди.

41. Афсуски, мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ваҳима қилишга ҳожат йўқ, биз Аргентинадан гол ўтказиб юборяпмиз, Ҳиндистондан эмас.

38. Аргентиналик футболчи йигитларимизнинг бошини чангаллайдиган зарба йўллашига бир баҳя қолди.

36. Мезбонлар олдинга ташланишмоқда. Аммо бизнинг азаматлар бу ерга фақат музқаймоқ ялагани келмаганини кўрсатиб қўймоқда.

33. Холдорхоновнинг узатмасидан кейин Аббос Файзуллаевнинг бош билан йўллаган зарбасига сантиметрлар аниқлик етишмади. 

29. Аргентина дарвозасига пенальти белгиланди! ВАР вазиятни кўриб чиқди. Аммо пенальти бекор қилинди.

27. ГОЛ. Ҳисоб тенглашди. Алехо Велиз бош билан зарба йўллади, Боймуродов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди.

22. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Маҳмуджон Маҳамаджанов ҳисобни очди! Стадиондан туриб бақириб юбордик биз ҳам! Қолганлар эса дарҳол бизга қаради.

21. Маҳамаджанов рақибни қоида бузмасдан зарасизлантирди ва Аргентина ҳужумини бузиб қўйди.

20. Прессинг натижасида мезбонлар тўпни йўқотишди.

19. Ҳамюртларимиз бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

14. Холдорхонов рақиб совғасидан унумли фойдалана олмади. Рақиб посбони билан бирга-бир вазият ҳар доим ҳам бўлавермайди.

14. Мезбонлар томонидан юракни ҳовучлайдиган ҳужумлар ташкил этилди.

13. Аргентина футболчиси йиллар ўтгач, набираларига Ўзбекистонга қарши ўйинда сариқ карточка олганман дея мақтаниб юрадиган бўлди.

10. Сайёрамизнинг жанубий-ғарбида жойлашган мамлакатдаги стадионнинг жанубий-ғарбий бурчагидан амалга оширилган мезбонлар стандарти муваффақиятсиз чиқди.

8. Аргентиналиклар ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкиллаштиришди, бахтимизга ҳимоячиларимиз тўпни қайтарди.

6. Раҳмоналиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ўхшамади. Ҳечқиси йўқ, бўшашмаймиз.

5. Аббос Файзуллаевни тўрт футболчи қуршаб олди ва тўпни ололмагач, қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

4. Дастлабки дақиқаларда йигитларимиз ишончли ҳаракат қилишмоқда. Стадион тўла мухлислар қаршисида ўзларини йўқотиб қўйишмаяпти.

Айтганча, учрашув комиссари таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ҳисобланади.

1. Стадионга ташриф буюрган 30 мингдан ортиқ томошабин, экран қаршисида кузатаётган ва ўқиётган (улар орасида сиз ҳам бор) миллиард киши бармоғимдан ҳам кичикроқ бўлган буюмнинг садо беришини кутиб турибди. Учрашув бошланди! Бугун Ўзбекистондан Саудиянинг жаҳон чемпионатининг илк турида қилган ишини кутамиз.


Бугун мезбонлар оқ-ҳаворанг, вакилларимиз эса тўқ кўк рангли либосларда ҳаракат қилишади. 



Жамоалар майдонга чиқиб келишди, мадҳиялар янгради, ундан аввал қисқа очилиш маросими бўлиб ўтди. Энди эса нигоҳимизни ўйинга қаратамиз. Ўйлаймизки, бугун ҳамюртларимиз қандай натижа қайд этишидан қатъи назар уларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз!

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосамандлари! Айни дамда Аргентинадан туриб терма жамоамиз иштирокидаги ўйинни матнли трансляция ҳолатида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика