UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!  2 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  7 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5

У теннисчи бўлмоқчи эди, бироқ футболни севиб қолди Янгиликлар

У теннисчи бўлмоқчи эди, бироқ футболни севиб қолди

Теглар :  Альваро Мората
Альваро уч ёшлигида биринчи марта тўпни тепди.

Ўшанда у кичиккина болакай эди. У шундай кичик бўлгандики, Моратанинг айтишига кўра, тўп унинг бели баравар бўлиб турганди. Бироқ бу унга халақит қилмади: нонушта, тушлик, ҳатто кечки овқат вақтида ҳам столнинг тагида, мактабга кетишда ва қайтишда ҳам тўпни тепарди.

Альваро ўсиб-улғайган Мадриднинг шимолий туманида фақатгина бир футбол мактаби бор эди. Уни "Реал" молиявий томондан қўллаб-қувватларди. Шу боисдан болалигида Мората кўп бора "Сантьяго Бернабеу"га Рауль, Роберто Карлос ва ўзининг кумири Фернандо Морьентеснинг қўлини ушлаб чиқди. Ўша вақтларда Мадриднинг уч клуби - "Реал", "Атлетико" ва "Райо Вальекано" каби жамоаларнинг скаутлари унинг ўйинларини кузатиб боришарди.

Альваронинг отаси Альфонсо ва онаси Сусана умри давомида фақатгина "Реал"га мухлис бўлишди, бобоси Игнасио эса "Атлетико"ни қўллаб-қувватларди. Мората эса икки томоннинг ўртасида кўп "сарсон" бўларди. "Реал" ва "Атлетико" жамоаларининг ўзаро учрашувини эса оила аъзолари билан юқори ҳиссиёт-ла томоша қиларди. Альваро якунда "Реал"ни танлади.

Альваро ёшлигида сермаҳсулликни намойиш қила олган. Мисол учун у 7 ёшгача бўлган вақтида 120та гол киритган, бу эса жуда кўп. Бундай юқори натижалар орқали у "Реал" ва "Атлетико"нинг назарига тушиши аниқ эди. Бироқ қандайдир лаҳзаларда орзулар саробга айланиши эҳтимоли кўпайди: Альваронинг ота-онаси унинг футболга боришини тақиқлаб қўйди. Альваро профессионалликни орзу қилаётган бир вақтда Альфонсо ва Сусана ўғлининг касбсиз, маълумотсиз қолиб кетишидан қўрқди. Мората дарсларда ҳар доим ёмон баҳо оларди. Шунингдек, машғулотлар туфайли дарсларга боргиси келмасди. Ота-она эса уни хирург этиб тарбияшни ният қилишди.

Бироқ орадан кўп ўтмай клублардан қўнғироқлар бўлди, ота ва она ўғлига яна бир бор имконият берди. У "Атлетико" академиясига қабул қилинди. Бунинг бир неча афзалликлари бор эди. Биринчидан, Мората учун "Атлетико" академияси "Реал" академиясига қараганда яқинроқ. Иккинчидан, "Реал"га қараганда "Атлетико"да рақобат пастроқ ва у ерда профессионал футболчи бўлиш имконияти катта.

МОРАТА - ТЕННИСЧИ?!

Икки йил давомида "Атлетико"нинг ёшлар жамоаси таркибида бўлган Альваронинг футболдан кўнгли совийди: мураббийлар юқори юклама берадиган машғулотларни ўтказишди, олдинги футбол мактабидаги енгиллик йўқ эди. Мората қийинчиликларга дош бера олмади ва теннисга ўтишни ўйлаб қолди.

"Ўшанда футболдан завқланмай қолгандим, унга бўлган севгимни йўқотдим. Теннисга ўтишни ўйладим, чунки бу спорт билан яхши таниш эдим. Футболдан кўра теннисни яхши ўйнардим. Чунки теннис учун етарлича салоҳиятим бор эди", - деди Мората.

Бироқ у барибир футболга қайтди ва яна профессионалликка интилди.

ЯНА ФУТБОЛНИ СЕВДИ ВА ЎСИШГА ИНТИЛДИ

Альваронинг "Атлетико"дан кетиши футболга бўлган муҳаббатини қайтарди: севимли ишини қайтадан бошлади. У маҳаллий "Сона Норте" жамоаси билан шуғулланишга киришиб кетди. Тез орада у "Реал" ва "Атлетико"га қараганда бироз камтарроқ "Хетафе"нинг ёшлар жамоасига бориб қўшилди.

"Сона Норте" жамоаси билан машғулотларда қатнашганим фаолиятимдаги бурилиш бўлганди. Яна футболдан завқлана бошладим, барчадан кўпроқ голлар урдим, "Хетафе"да порладим, у ердан "Реал"га чорлов бўлди. Менда икки вариант бор эди: ёки ёшлар билан шуғулланаверардим ёки қийин бўлса-да профессионалликка қадам ташлашим керак эди. Ушбу танловда ўзим қарор чиқардим", - деди Мората.

2008 йилда Альварони "Реал"нинг ёшлар жамоаси таркибига чақиришди. "Атлетико"дан кетиш ва "Реал"га бориш орасидаги фарқ 1 йилни ташкил этди.

Бир пасда ёшгина Мората ўзгариб кетди. 14 ёшигача у кичиккина эди, жисмоний жиҳатдан кучли эмасди. Рақиб ҳимоячиларидан асосан тезлиги билан ўтиб кетарди. Ҳозир эса у жисмоний жиҳатдан ҳам кучли. У "Реал"нинг U-17 жамоаси билан Лос-Анжелесга борганида Фернандо Торресни кўриб қолди ва расмга тушди. Ўшанда Моратанинг бўйи "Челси" юлдузининг кўкрагигача зўрға етганди.

14 ёшидан кейин Альваро ўсишни бошлади, бу эса янги азоб ва қулайликлар тақдим этди. Форвард ўзининг тезкорлик билан ўсаётган танасига тезда кўника олмади: барибир кичик ва тезкор қадамларни ташлайверди, бироқ бунинг ёмон томони кўринмади. У ўз қадамларини катталаштириш учун ҳар куни майдонда фишкалар, эластик ленталар билан машқ қиларди. Қийин, бироқ вазиятдан чиқишнинг бошқа йўли йўқ эди.

Бундай машғулотлар аъло даражадаги натижаларни тақдим этди. 2010 йилга қадар Мората ёшлар таркибида ҳаракат қилди ва ўз ёши бўйича Испания терма жамоаси учун яхши футболчига айланди. 2009 йилда ёшлар ўртасидаги ЖЧда бронза, 2011 йилда U-19 термаси билан Евро ғолиби бўлди. Орадан икки йил ўтиб, ушбу натижани U-21 таркибида ҳам такрорлади. У кўплаб голлар киритгани учун терманинг асосий ҳужумчиси бўлиб олди.

ҲАВФ

2009/10 йилги мавсум тугаганидан кейин Мората бироз дам олиш учун Малагага борди. У ерда бўлиб турганида клубдан қўнғироқ бўлди:

- Жозе Моуриньо сени АҚШдаги мавсумолди турнесида қатнашиш учун олиб кетмоқчи, тайёрлан.

- Мен эндигина дам олмоқчи эдим...

"Ҳатто паспортим қаердалигини ҳам билмайман. Шундай асабийлашардим, нима қилишимни ўзим билмасдим. Йиғладим, бироқ Мадридга биринчи поезддаёқ жўнадим.

Бу ёқимли ҳиссиётлар эди. Биринчи марта мавсумолди турнесига... Ажойиб... Криштиану Роналдунинг ўрнига захирадан майдонга тушдим. Барча юлдуз футболчилар мен билан ажойиб муносабатда бўлишди“, - деди Мората.

Асосий таркибга қўшилиш "ўхшамади“. 2010/11 йилги мавсумда у "Реал"нинг иккинчи жамоаси учун ўйнади. Январь ойида Бензема ва Игуаин жароҳат олган вақтида эса Мората "Кастилья" таркибида кетма кет 4 ўйинда 5 гол киритишга эришди. Бироқ Моуриньо Эммануэль Адебайорни трансфер қилди.

Мората ҳар доим ўзига бериладиган имкониятни кутди: кейинги мавсумда Примерода унга 10 дақиқа вақт беришди, бироқ унинг кучини барибир "Кастилья" учун ишлатишди. Бу 10 дақиқа ҳам унинг Испаниянинг турли ёшлардаги термасида кўрсатган ўйинлари, Евро-2013нинг "Олтин бутса"сини қўлга киритгани учун берилганди.

Мората "Реал"ни севади, бироқ у ҳам бир мавсумда 20дан ошиқроқ ўйинларда қатнашишни истарди. Бусиз "қотил-ҳужумчи"ни тарбиялаш қийин. 2014 йилнинг ёзида у "Ювентус" таркибига бориб қўшилди. Унинг кейинги тақдири қандай бўлганини барча яхши билади: Моратанинг голлари "Юве" "Реал"нинг тўсиғидан ўтиб олиши учун ёрдам берди. Бу билан испаниялик футболчи қандай даражада эканлигини кўрсатгандек бўлди.

"Ютуқлар биринчи навбатда меҳнатсеварлик эвазига келади. Шундагина нимани истасанг ўша йўлдан кета оласан. Мен қўрқмасликни, ўзимни эҳтиёт қилишни ўргандим. Жамоавий ўйинларнинг бир бўлаги бўлишни ёқтираман: ўзингни ҳам ўйлашинг, ёнингдагилар ҳақида ҳам қайғуришинг керак. Асосийси жамоада оилавий атмосфера ҳукмрон бўлиши даркор", - деди Мората.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика