UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  6 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2

"Мбаппе кучли босим остида ўзини қандай тутиши қизиқ" — Миятович Янгиликлар

"Мбаппе кучли босим остида ўзини қандай тутиши қизиқ" — Миятович

"Реал Мадрид" собиқ ҳужумчиси Предраг Миятович ПСЖ - "Реал" тўқнашувидан нималар кутаётгани ҳақида тўхталди.

"Бу эртароқ ўтказилаётган финал ҳисобланади ва унда ўз олдига энг юқори мақсадларни қўювчи икки клуб дуч келади.

"Реал"нинг кўплаб жиҳатларда устунлиги мавжуд. Ла Лигани эсдан чиқармаслик зарур, лекин ҳозир энг "ширин жойи" келган ва футболчилар буни яхши билади.

Агар Бензема майдонга туша олса, бу "Реал" учун катта ютуқ бўлади. Шундай бўлсада, Каримсиз ҳам мадридликлар сафида ўйин тақдирини ҳал қила оладиганлар етарли.

Мбаппе ҳақида гапирсак, у кучли характер соҳиби. Бунга қарамай, у  кучли босим остида қолади. Балки у бу босимни енга олар, лекин унинг таъсири бўлиши аниқ. Буни томоша қилиш қизиқ бўлади. Буни ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман.

Парижда у умридаги энг ёрқин ўйинни кўрсатишга ҳаракат қилади, бироқ жавоб беллашуви "Сантьяго Бернабеу"да бўлиши, футболчи келажаги ўша ер билан боғлиқлигини ёдда тутиб, тўп тепиши "Реал" фойдасига ишлайди", – деди Предраг Миятович.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика