UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  3 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  8 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  8 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0

"U-23 Осиё кубогида Ўзбекистон икки ёш кичик футболчилар билан ўйнашида ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман". Отабек Ғуломхўжаев билан суҳбат Янгиликлар

"U-23 Осиё кубогида Ўзбекистон икки ёш кичик футболчилар билан ўйнашида ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман". Отабек Ғуломхўжаев билан суҳбат

Юртимиз яшил майдонлари мезбонлик қиладиган U-23 Осиё кубоги стартига бир неча кун қолди.

Тимур Кападзе устозлигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси яъни мазкур авлод вакиллари учун бу илк Осиё чемпионати ҳисобланади. Бунга ўсмирлар ўртасидаги қитъа мусобақасига чиқа олишмаган бўлса, кейинги ёш тоифасидаги турнир пандемия сабаб қолдирилди. Хўш, бу сафар улардан нима кутамиз? Шу каби саволлар билан ёшлар мураббийи, ўз вақтида ушбу терма жамоада фаолият олиб борган Отабек Ғуломхўжаевга юзландик.

- Бўлажак Осиё Кубогидан нималар кутяпсиз?

- Мусобақанинг Ўзбекистонда ўтиши футболга бефарқ бўлмаган кўп сонли мухлисларимиз учун байрам ҳисобланади. Ўйлайманки, улар жамоамизни ёлғизлатиб қўйишмайди. Ҳар бир ўйиндан кейин хурсанд бўлиб кетишади. Ўзимизнинг йигитлардан албатта яхши натижа кутамиз. Янада янги номлар чиқишига ишонаман. Ҳар томонлама ўзларини кўрсатишади. Бу терма жамоага бефарқ эмасман. Айни пайтда Осиёда футбол ривожланаётганини ҳисобга олсак, сюрприз кўрсатадиган терма жамоалар ҳам чиқиши мумкин.

- Таркибдаги қайси футболчилар ўзларини ёрқин намойиш эта олишади деб ўйлайсиз?

- Биласизми, қайсидир футболчини кўрсата олмайман. Чунки, уларнинг 90 фоизини биламан. Футболчиларнинг ҳар бири ёрқин ўйин кўрсатишига ишончим комил. Яхши тилаклар билдираман. Етакчи ўйинчилар бундай мусобақада катта саҳнага чиқади. Мисол учун, Жасур Жалолиддинов, Хожимат Эркинов, Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, Ҳусайн Норчаев. Қайси биринидир айтмаслик мен учун оғир. Ҳар бир йигит максимал даражада имкониятини ишга солади.




- Таркиб қанчалик ўзгарган?

- Бу терма жамоадан 2019 йил кетган бўлсам, деярли барча йигитлар чақирилган. Мураббийлик фаолиятимда чақирилмаган футболчилар саноқлигина. Дарвозабон Владимир Назаров, ҳимоячиларидан Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Абубакр Ашуров, ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев, ҳужумчи Муҳаммадали Ғиёсов. Ҳозирги кундаги шу ёш тоифасидаги энг оптимал 30 нафар футболчини жалб қилинган. Бу - тўғри. Соғлом рақобат юзага келади.

- Дарвоза чизиғимиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тан олиб айтиш керакки, терма жамоадаги дарвозабонлар Владимир Назаров, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Шукрон Юлдашевни ёрқин келажак кутмоқда. Секин аста Суперлигада кўзга кўриниб боришяпти. Шукронга кам имконият бериляпти. Тимур Кападзе клубда учаласига имконият беришга ҳаракат қиляпти. Абдувоҳид ўша пайтдаёқ "Насаф"да ёш бўлишига қарамай ўз ўрнини топишни бошлаганди. Истаймизми, йўқми бу терма жамоани асосий посбони Абдувоҳид. Унда тажриба катта. ОЧЛда, Суперлигада кўрдикки, ўзига бўлган ишонч юқори. Бўшашишмасин, лекин дарвоза чизиғидан кўнглим тўқ.

- Қозоғистонда ўйнаётган Одилбек Абдумажидов терма жамоада асосий таркибга лойиқми?

- Четдан туриб ҳеч нарса дея олмайман. Ҳисобласак, 11 нафар ҳимоячи, 5 нафар марказий ҳимоячи чақирилган. Агарда ноолойиқ бўлганда кенгайтирилган таркибга кирмасди. Барча футболчилар максимал даражада ўзини кўрсатишга уриниб кўради. Одилбекни лойиқ ёки лойиқ эмаслигини мураббий машғулотдан, жараёндан келиб чиқиб белгилайди. "Ордабаси"да ўйнаяпти, оптимал формади. Айтганимдек, ҳаммасини мураббий ҳал қилади.



- Жамоамиз рақиблардан 2 ёшга кичиклиги қанчалик таъсир қилади деб ўйлайсиз?

- Мана шу жиҳатга қўшилмайман. Қайси маънода, улар 22-23 ёш дейлик. Бизникилар 20, 21. Мен бу икки ёш тоифасида қандайдир тафовут бўлади, демайман. Бу нарса таъсир қилмаслиги керак. Жасур Жалолиддинов бир неча йил олдин Суперлигада 30, 35 ёшли футболчиларга қарши ўйнади. Ҳусайн Норчаев ОЧЛда қандай жамоалар билан ўйнади? Таъсир қилади, деб ўйламайман. Агарда таъсир қилганида, 1999-2000 йилда туғилган футболчилар ўйнаши керак бўларди. Бу ҳам яхши авлод эди. Бошида Равшан Ҳайдаров шакллантираётганди. Осиё чемпионатига 21 ёшлиларни олиб боришдан мақсад, 2 йилдан кейин бўладиган Осиё кубогига тажриба тўплаш бўлса керак. Ёшдаги фарқ катта роль ўйнамайди. 19 ёшлиларни турнирида 17 ёшли футболчи ўйнаса бошқа гап эди. Муаммо кўрмаяпман.

- Ҳозир йиғинда йўқ футболчилардан кимлар терма жамоани кучайтира оларди деб ҳисоблайсиз?

- Бу ёш тоифасидаги энг оптимал формадагиларни чақирган. Кузатиб бораётганларим ичида, бу футболчилардан ҳам ёшроғи бор. "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев. Лекин жароҳати бор экан. У ҳам ёрдам берарди, деб ўйлайман. Ҳимоя чизиғига эса Беларусь чемпионатининг "Энергетик-БГУ" жамоасида тўп тепаётган 2004 йилда туғилган Абдуқодир Хусанов ҳам бор. Ҳар бирининг клубидаги ўйинларидан келиб чиқиб айтяпман. Абдуқодир ҳозирги ҳолатда рақобатлаша оларди. Жамоага яхши мослашиб кетади. Билишимча у Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги ёшлар терма жамоасига чақирилган.

Шу ўринда ўтганларни худо раҳмат қилсин, марҳум Диёр Раҳимқуловни ёдга олмасак бўлмайди. Терма жамоа, Диёр мен учун юракка яқин. Унинг қадри бошқача эди. Йигитларга омад тилайман. Диёрни руҳи шод бўлсин. Футболчилар ҳар бир ғалабани дўстининг руҳи учун бағишлашади, деган умиддаман. Бу жамоада муҳит учун зўр футболчилар йиғилган. Ўзбекистоннинг энг яхши авлоди ҳисобланишади. Жамоада етакчилар жуда кўп. Улар ортидан эргаштира олади. Саудия Арабистонида бир киши кам бўлиб ўйнаганида бир-бирини қўллаб-қувватлаганини кўрдим. Диёр Ҳолматов, Жасур Жалолиддинов, Хожимат Эркинов. Футболда шундай гап бор, ярим ҳимоянгни кўрсат, мен жамоангни кўриб оламан. Ҳужум чизиғи ҳам зўр. Отабек Жўрақўзиев, Руслан Жиянов, Улуғбек Ҳошимов. Улар кўп нарсаларга қодир.




Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика