U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Эронга қарши. Бугун старт оладиган 3-тур тақвими

Eldor Akmurzayev
7 июн 2022, 08:10
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқич баҳслари якунига етмоқда.

Бугун 3-тур старт олади ва Ўзбекистон “Марказий” стадионда Эронга қарши баҳс олиб боради. Гуруҳдаги параллел ўйин эса Қатар ҳамда Туркманистон ўртасида ўтказилади. Иккала учрашув 22:00 да бошланади.

Тимур Кападзе шогирдлари муддатидан олдин биринчи ўрин билан кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлишган.

Бугун, 7 июнга белгиланган ўйинлар:

Австралия — Иордания

18:00, “Локомотив” стадиони

Ироқ — Қувайт

18:00, “Марказий” стадиони

Қатар — Туркманистон

22:00, “Бунёдкор” стадиони

Ўзбекистон — Эрон

22:00, “Марказий” стадиони

ГУРУҲЛАРДАГИ ҲОЛАТ

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›