UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  11 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   5

Саудия Арабистонидан енгилдик, энди бор эътиборимизни 3-ўрин учун ўйинга қаратамиз Янгиликлар

Саудия Арабистонидан енгилдик, энди бор эътиборимизни 3-ўрин учун ўйинга қаратамиз

U-23 Осиё чемпионати ярим финали доирасидаги Саудия Арабистони ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

U-23 Осиё чемпионати
Ярим финал
Саудия Арабистони - Ўзбекистон 1:0

Гол: Носир Салмон Ал Омран (87)
22 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Жун Михара ва Хироши Ямаучи (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Хироюки Кимура (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Иида Жумпей (Япония) ва Ма Нинг (Хитой) 

Саудия Арабистони U-23: 22.Муҳаммад Алями, Абдулбосит Муҳаммад Ҳинди, 4.Ҳассан Алтамбакти, 6.Сами Алнажи, 7.Абдулраҳмон Ғариб, 9.Абдуллоҳ Абдулраҳмон Алҳамддан, 10.Айман Алҳулайф, 13.Ҳолид Дубайш, 14.Али Содиқ Ал Ҳассан, 20.Муҳтор Али Шайҳ, 23.Сауд Абдуллоҳ Албудҳамид.

Захира: 1.Амин Муҳаммадсалоҳ Ал Бухорий, 21.Салоҳ Абдуллоҳ Ал Оҳаймид, 2.Абдуллоҳ Ҳассун Тармин, 5.Абдулилаҳ Аламри, 8.Носир Салмон Ал Омран, 11.Абдулраҳмон Ҳошим Алями, 12.Айман Яҳё Аҳмад, 15.Ҳуссайн Аҳмад Ал Иса, 16.Юсуф Саад Ал Ҳарби, 17.Саад Али Ал Салули, 18.Ҳолид Ал Ғаннам, 19.Ферас Тариқ Ал Брикан.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+6. Йўқ, оффсайд. Гол инобатга олинмади.

90+5. Саудия Арабистони бўш қолган дарвозамизни ишғол қилди. 2:0 (!)

90+4. Стандарт вазият юзага келди, дарвозабонимиз ҳам шу ерда.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Голдан сўнг Друлович майдонга Шароф Муҳитдиновни туширгани маълум бўлмоқда. Санжар Қодирқулов майдонни тарк этган.

87. Гол!! Афсус! Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси гол урмоқда. Жарима майдончаси яқинидан Носир Салмон Ал Омраннинг берган зарбаси йўл-йўлакай бир футболчига тегиб Неъматов дарвозасидан жой олди.

87. Айни дақиқаларга келиб икки жамоа футболчилари ҳам чарчаб қолганга ўхшамоқда. Битта хато ҳаммасини ҳал қилиб қўйиши мумкин.

84. Саудияликлар устози навбатдаги ўзгаришга қўл урди: Ҳолид Ал Ғаннам Сами Алнажини алмаштирди.

83. Ислом Кенжабоев узоқ масофадан рақиб дарвозасини нишонга олиб кўрди, аммо ўта ноаниқ.

80. Қўпол ўйинлари билан ажралиб турган Али Содиқ Ал Ҳассан майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Носир Салмон Ал Омран туширилди.

78. Ўйин тўхтатилди. Азиз Ғаниевнинг кучли зарбасидан сўнг тўп Сами Алнажига теккан эди. У майдонда ётибди ва шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

76. Рақиб сафида Сауд Абдуллоҳ Албудҳамид ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди". У Санжар Қодирқуловга нисбатан қўполлик ишлатган эди. Футболимизга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

74. Вакилларимиз сафида ўзгариш: Ойбек Бозоров майдонни тарк этди, унинг ўрнини Нурилло Тўхтасинов эгаллади.

70. Жарима майдончаси яқинида рақиблар Ислом Кенжабоевни йиқитишган эди, аммо Рюжи Сато жим (!).

68. Икки жамоада ҳам ўзгариш: Ислом Кенжабоев Бобир Абдуҳолиқовни алмаштирган бўлса, рақиблар сафида Ҳуссайн Аҳмад Ал Иса Айман Алҳулайфни алмаштирди.

65. Абдулла Абдуллаевнинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди. Хатодан сўнг рақиблар олдинга қараб ташланишди, аммо саудияликларнинг бўш ўйини туфайли ҳисоб очилмади.

62. Уххх! Ҳожиакбар Алижонов жарима майдончаси ичига кириб бориб тўпни шерикларига етказиб бераётган эди. Аммо, саудиялик футболчилар бир амаллаб тўпга тўғаноқ бўлиб вазиятни бартараф этишди.

59. Рюжи Сато Али Содиқ Ал Ҳассанга сариқ карточка кўрсатди. У қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Ойбек Бозоровни тўхтатиб қолган эди.

55. Навбатдаги сариқ карточка Абдулла Абдуллаевга кўрсатилди.

54. Бобур Абдуҳолиқовввв!!!!!! Афсус! 2 метрдан гол уролмадик. Абдуҳолиқов навбатдаги қулай вазиятдан фойдалана олмади. Дарвозабон ҳам бу ерда ажойиб ҳаракат қилди. 0:0 (!)

51. Саудия Арабистон олимпия терма жамоаси голга жуда яқин келган эди. Аммо, 7-рақамдаги Абдулраҳмон Ғарибнинг жарима майдончаси ичида берган зарбасига аниқлик етишмади, ҳайрият.

49. Саудияликлар сардори Сами Алнажига майдон марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

48. Яхшибоев жарима майдончаси остонасида йиқитилди. Ҳакам эса жарима зарбасини белгиламоқда. Афсус, пенальти эмас.

46. Ҳакам иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштакни чалди.

ТАНАФФУС

45. Бош ҳакам Рюжи Сато ўйиннинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берди.

42. Қайд этиш керакки, вакилларимиз ҳали рақиб дарвозаси томон аниқ зарба беришмади. Берилган 3та зарбанинг ҳаммаси ноаниқ. Саудияликларнинг 6та зарбасидан эса биттаси Неъматов дарвозаси томон аниқ борган.

37. Айни дақиқаларга келиб кураш майдон марказида кечмоқда. Иккала жамоа ҳам эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўймоқда.

32. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик саудияликлар томонида: 53% - 47%

28. Илҳом Алижонов қанотдан фаол ҳужумларга ўтмоқда. Аммо, унинг жарима майдончаси ичига узатаётган тўплари доим ҳам аниқ бўлмаяпти.

27. Рақиб сафида 7-рақамда ўйнаётган Абдулраҳмон Ғариб ва 9-рақамдаги Абдуллоҳ Абдулраҳмон Алҳамддан нисбатан кўзга ташланишмоқда. Аммо, устунлик вакилларимиз томонида.

22. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устунликни қўлга олган. Жамоамиз кетма-кет хавфли вазиятларни уюштирмоқда.

17. Абдуҳолиқов!!! Саудияликларнинг хатосини кутмаган "Насаф" ҳужумчиси деярли 2 метрдан рақиб дарвозаси томон зарба бермоқчи эди, аммо ҳужумчимиз ноқулай вазият туфайли рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

16. Хавфли вазият! Абдуллоҳ Абдулраҳмон Алҳамдда гол уриш учун яхши имконият юзага келган эди. Ҳимоячиларимизнинг бўш ўйинидан сўнг рақиб ҳужумчиси дарвозамиз томонга зарба берди, аммо ноаниқ.

12. Эххххх!!! Бобир Абдуҳолиқоввв! Қодирқуловнинг ажойиб пасидан сўнг Абдуҳолиқов тўпни ҳаволатиб саудияликлар дарвозасига йўллади, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. Ҳисобни очиш учун ажойиб имконият юзага келган эди.

8. Ўйиндаги илк сариқ карточка Ислом Қобиловга кўрсатилди. У Али Содиқ Ал Ҳассанга нисбатан қўполлик ишлатган эди.

4. Дастлабки дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳам бир-бирини ўрганмоқда десак бўлади. Жамоалар ҳозирча тезкор ҳужумларга ўтишмаяпти.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- U-23 Осиё Чемпионати ярим финали доирасидаги Саудия Арабистони ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: -147   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика