UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  0 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  1 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  10 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  11 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  4 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5 00:35Тони Кроос "Реал Мадрид"да қолади!  5 00:05Лотар Маттеус: "Байер" – дунёдаги энг кучли клуб. Улар менга эски "Барселона"ни эслатишяпти"  15 23:35"Жаҳон чемпионатидан кейин фаолиятимни якунламоқчи бўлгандим" – Ришарлисон кучли депрессияга тушгани ҳақида гапирди  2

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ярим финалда, олимпиадага бир қадам қолди Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ярим финалда, олимпиадага бир қадам қолди

U-23 Осиё чемпионати чорак финали доирасидаги БАА ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

U-23 Осиё чемпионати
Чоракфинал
БАА - Ўзбекистон 1:5

Голлар: Зайид Абдулла Ал Амири (13) - Илҳом Алижонов (15), Ислом Қобилов (25), Ойбек Бозоров (41), Жасур Яхшибоев (84), Нурилло Тўхтасинов (90+3)

19 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 18:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Ши Сианг ва Као Йи (иккиси Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Ма Нинг (Хитой)
VAR ҳаками: Роберт Шон Эванс (Австралия)
VAR ёрдамчи ҳакамлари:
Жеймс Кристофер Бит (Австралия) ва Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)

БАА: 1.Муҳаммад Ал Шамси, 3.Муҳаммад Али Ал Маҳри, 5.Халифа Муборак Ал Ҳаммади, 6.Мажид Иброҳим Салим, 7.Зайид Абдулла Ал Амири, 9.Али Солиҳ Амро, 13.Абдалла Рамазон Бекхит, 15.Халфан Ҳассан Ал Ҳамади, 16.Яҳё Нодри Эл Шариф, 18.Мажид Рашид Ал Меҳрзи, 23.Сайид Али Сувайдан.
Захира: 2.Ҳамдан Носир Ал Бароуд, 4.Моҳамад Омар Ал Аттас, 8.Таҳнун Ҳамдан Ал Зааби, 10.Жассим Ёқуб Ал Балуши, 11.Муҳаммад Рашид Ал Ҳаммади, 12.Холид Иброҳим Ал Данхани, 14.Абдулраҳмон Солиҳ Ҳамис, 17.Холид Абдулраҳмон, 19.Али Эйд Ал Яҳё, 20.Яҳё Али Гассани, 21.Эйд Ҳамис Ал Нуами, 22.Абдулраҳмон Ал Амири.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+3. ГОООООООООООООООЛ!!! Нурилло Тўхтасинов жамоамизнинг бешинчи голини ҳам урди. Жасур Яхшибоевнинг ажойиб ўйинидан сўнг "Бунёдкор" ўйинчиси қулай вазиятдан фойдаланди. 1:5 (!)

90+2. Қўшимча дақиқаларда ҳам вакилларимизнинг устунлиги кўзга ташланмоқда. Ўйин тақдири ҳал!

90. Учрашув бош ҳаками Фу Минг иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

88. Вакилларимиз сафида ўзгариш: Дилшод Саитов Ҳожиакбар Алижоновни алмаштирди.

87Хавфли вазият! Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасига аниқлик етишмади, акс ҳолда жамоамиз 5-голга яқин келган эди.

84. ГООООООООООООООЛ!!! Жасур Яхшибоев ўйинга нуқта қўйди. Тўхтасиновнинг пасидан сўнг Яхшибоев бирга-бир вазиятда тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Ўзбекистон ярим финалга йўл олмоқда. Олимпиячиларимиз ярим финалда саудияликларга қарши баҳс олиб боришади.

81. Ухххх!! Ҳожиакбар Алижоновда гол уриш учун ажойиб имконият юзага келган эди. Жарима майдончаси ичида дарвозани нишонга олган "Пахтакор" футболчисининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

79. БАА олимпия терма жамоаси ҳам бироз "жонланди". Улар ҳам дарвозамиз олдида хавфли вазият уюштиришга уринишмоқда.

77. Друлович майдонга Достон Ибрагимовни туширди, у Санжар Қодирқуловни алмаштирди.

73. Навбатдаги сариқ карточка Ҳусниддин Алиқуловга кўрсатилди.

71. Хавфли вазият!!! Яхшибоев! Рақибларини алдаб жарима майдончаси ичига кириб борган ўйинчимиз тўпни шерикларидан бироз қизғанди ва ўзи зарба берди. Аммо, унинг тепган тўпини Муҳаммад Ал Шамси бир амаллаб дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди.

71. Рақибларимиз сафида сўнгги ўзгариш: Яҳё Али Гассани Мажид Иброҳим Салимни алмаштирди.

70. Ўйин бироз сокинлашди. Бу эса фақат Ўзбекистон фойдасига. Аммо, шунда ҳам вакилларимиз тўп билан кўпроқ муомала қилишмоқда.

66. Футболчиларимизга қарши навбатдаги қўполлик ишлатилди. Абдулла Абдуллаев бу вазиятда жиддий жароҳат олиши ҳеч гап эмас эди. Али Солиҳ Амро эса сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

64. Ўйин қаҳрамони захирага олинмоқда. Ҳа, Ойбек Бозоровнинг ўрнига майдонга Нурилло Тўхтасинов туширилди.

63. БАА футболчилари ўз жарима майдончалари ичида қўл билан ўйнашгандек туюлди. Вакилларимиз ҳам бу ҳақда ҳакамга мурожаат қилишди. Аммо, Фу Минг жим.

61. Зарбалар бериш бўйича устунлик ҳам вакилларимиз томонида: 8-12

57. Ўзбекистон айни пайтда қарши ҳужумларга кўпроқ эътибор бермоқда. БАА олимпиячилари ҳужумга ўтишга мажбур ва табиийки қарши ҳужумда жамоамиз учун қулай имконият юзага келади. Аммо, рақибларимиз бутунлай ҳужумга ҳам ўтиб кетмаяпти.

Қобилов мусобақа тўпурарларига етиб олди

52. Азиз Ғаниев стандарт вазиятдан дарвозани нишонга олиб кўрди. "Насаф" ўйинчисининг зарбаси кучли чиқмагани боис дарвозабон уни эгаллаб олишда қийинчиликка дуч келмади.

50. Мажид Рашид Ал Меҳрзининг қўполлиги учун ҳакам уни сариқ карточка билан "сийлади".

49. Вакилларимиз иккинчи бўлимни ҳам ишончли тарзда бошлашмоқда. Вазиятлардан бирида Ҳожиакбар Алижоновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Рақиб унга қарши жуда қўпол ҳаракат қилган эди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак чалинди. 

- Иккинчи бўлим арафасида БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи бир йўла икки ўзгаришга қўл урди. Моҳамад Омар Ал Аттас Мажид Иброҳим Салимни алмаштирган бўлса, Халфан Ҳассан Ал Ҳамадини ўз ўрнини Жассим Ёқуб Ал Балушига бўшатиб берди.

БАА U-23 - Ўзбекистон U-23 ўйинидан олинаётган суратларни томоша қилинг

ТАНАФФУС

45+2. Ухххх! Яхшибоевнинг бурчак зарбасидан сўнг оширган тўпини Абдуҳолиқов боши билан дарвозага йўллади. Аммо, Муҳаммад Ал Шамси ажойиб сейв ижро этди.

45. Ўйиннинг бош ҳаками Фу Минг биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

41. ГООООООООЛЛЛЛ!! Ажойиииибббб гооолл! Ойбек Бозоооров! Ярим ҳимоячимизнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Муҳаммад Ал Шамси эса голни яқин масофадан томоша қилишга муваффақ бўлди) Супер гол!

- Ўйиндаги голларни "Telegram"даги каналимизда кўришингиз мумкин. ВИДЕОНИ КЎРИШ

36. Абдалла Рамазон Бекхит стандарт вазиятдан зарба бериб кўрди, аммо дарвозабонимиз бу вазиятда ишончли ҳаракат қилди..

35. Ўйин бўйича ҳам, тўпга эгалик қилиш бўйича ҳам Ўзбекистон устунлик қилмоқда: 44%-56%. Аммо эркинликка берилиш керак эмас.

30. Хавфли вазият! Учинчи голни уришга яқин келган эдик. Бобир Абдуҳолиқовнинг зарбасидан сўнг Муҳаммад Ал Шамси тўпни ўзига бўйсундира олмади, аммо ўз хатосини қийинчилик билан бартараф этди.

29. Ухххх! Азиз Ғаниевнинг қанотдан узатиб берган тўпини Бобир Абдуҳолиқов дарвозага йўллашга уриниб кўрди, аммо ноаниқ.

25. ГООООООЛЛ!!!! Ислом Қобилов пенальтини аниқ ижро этган ҳолда, жамоамизнинг ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминламоқда. 1:2 (!)

25. Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатмоқда. Терма жамоамиз тез орада ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин.

21. Ойбек Бозоров жарима майдончаси ичига киришга уриниб кўрди, аммо рақиблар қўполлик ишлатгандай туюлди. Ҳакам эса VARга мурожаат қилмоқда. Кутамиз.

15. ГООООООООООООООЛ!!! Қойил! Ойбек Бозоровнинг пасидан сўнг Илҳом Алижонов жарима майдончаси яқинидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Тезкор жавоб! 1:1

13. ГООЛ! БАА олимпия терма жамоаси ўйинчилари ҳисобни очишди. Мажид Иброҳим Салимнинг ажойиб пасидан сўнг Зайид Абдулла Ал Амири мукаммал зарбаси билан дарвозабонимизни доғда қолдирди.

11. БАА олимпия терма жамоаси ўйинчиси Абдалла Рамазон Бекхитга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

9. Жасур Яхшибоев хавфли вазият уюштиришга уриниб кўрди. Аввалига битта ўйинчини алдаб ўтган футболчимиз жарима майдончаси ичидаги шерикларини тўп билан таъминламоқчи эди, аммо унинг паси ноаниқ чиқди.

6. Жамоамиз етакчиларидан бири Ҳожиакбар Алижонов узоқ масофадан зарба бериб кўрди, аммо ноаниқ.

5. Яна ҳимоячиларимиз бўш ўйнашмоқда. Зайид Абдулла Ал Амири гол уриш учун қулай вазиятга эга бўлган эди, аммо унинг зарбаси мукаммал бўлмади.

3. Хавфли вазият! Стандарт вазиятдан сўнг Жасур Яхшибоев тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, аммо Ҳусниддин Алиқуловнинг берган зарбасини рақиб посбони бартараф этди.

2. Уххххххх! Халфан Ҳассан Ал Ҳамади дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Неьматовнинг сейви туфайлигини голдан қутулиб қолдик.

1. Илк уриниш. Али Солиҳ Амро Неьматов дарвозасига зарба бериб кўрди, аммо посбонимиз ўз ўрнида.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Бангкок ва "Ражамангала" бугунги учрашувга тайёр

- U-23 Осиё чемпионати чорак финал босқичи доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +178   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика