UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Гвардиола "Манчестер Сити"да "Ювентус" ўйинчисини кўрмоқчи  1 12:33"Пахтакор"нинг Москвага борадиган таркиби маълум  12 12:30МЮ "Арсенал" ва "Ливерпуль" қизиқаётган ўйинчини илиб кетиши мумкин  3 12:06Стерлинг: "Мен сўзимдан қайтмайман, "Реал" - фантастик клуб"  7 12:02Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  6 11:56Olamsport: Нурмагомедов - Фергюсон жанги учун постер, бугун ўзбек спортчилари халқаро мусобақаларда чиқиш қилишади  0 11:33Европа лигаси. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  3 11:11Криштиану Роналду Килиан Мбаппега баҳо берди  11 10:44Муҳаммад Салаҳ "Уотфорд"да?!  10 10:20"Барса" Мартин Брейтуэйтни таништирди  13 09:40Дембеле МЮга ўтишни истамоқда   9 09:36“Бавария” посбони АПЛга кўчиб ўтиши мумкин   2 08:40Сульшер: “Майдон ҳолати яхши эмасди”   5 08:25“Арсенал” 11 ой деганда кетма-кет 3 та ўйинда гол ўтказмади   1 08:10Виллиан келажаги борасида бир қарорга келди   5

Хайр Олимпиада, хайр Токио Янгиликлар

Хайр Олимпиада, хайр Токио

U-23 Осиё чемпионати 3-ўрин учун Австралия - Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

U-23 Осиё чемпионати
Учинчи ўрин учун баҳс
Австралия - Ўзбекистон 1:0

Гол: Николас Д'Агостино (47)

Четлатиш: Ойбек Бозоров (59)

25 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 17:30 (Тошкенти вақти)
Ҳакамлар:
Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад, Муҳаммад Аҳмад Абдулла Ал Ҳаммади, Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла Ал Маҳри (учаласи БАА), Сивакорн Пу Удом (Таиланд).
VAR ҳакамлари: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар), Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али (БАА), Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (БАА).

Австралия U-23: 1.Томас Гловер, 3.Алекс Герсбах, 4.Дилан Райан, 6.Тасс Мордоукоутас, 7.Рами Нажжарине, 8.Зак Данкан, 11.Рено Пископо, 14.Томас Денг, 15.Николас Д'Агостино, 17.Киану Баккус, 19.Даниэль Боуман.
Захира: 12.Жордан Холмес, 18.Даниэль Маргуш, 2.Габриэл Клеур, 9.Алҳассан Туре, 10.Денис Генерау, 13.Аиден О'Нейл, 16.Трент Бухагиар, 20.Коннор О'Тил, 21.Якоб Италиано, 22.Бен Фолами, 23.Коннор Меткалфе.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, .
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+3. Рақиб посбони Томас Гловер ўйинни чўзгани учун сариқ карточка олди.

90+3. Алиқулов ноқулай вазиятда дарвоза томон зарба бериб кўрди, ноаниқ.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

89. Яхшибоев стандарт вазиятни кўкка совурди. Сўнгги имкониятлардан бири эди.

85. Рақибларимиз сафидаги навбатдаги ўзгариш: Бен Фолами Рено Пископони алмаштирди.

82. Жасур Яхшибоев!!!! Унинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди!!!!

79. Вакилларимиз ҳужумга ўтишга уринишмоқда, аммо бир футболчининг йўқлиги барибир ўз таъсирини ўтказяпти.

75. Друлович майдонга Достон Ибрагимовни туширди, у Илҳом Алижоновни алмаштирди.

71. Хавфли вазият! Австралияликлар ҳужумларга зўр беришмоқда ва улар жуда ҳам хавфли чиқмоқда. Ҳозирги вазиятнинг ўзида ҳам рақиблар дарвозамизни бир неча бор "ўққа" тутишди.

69. Қизил карточкадан сўнг "кенгурулар" устунликни ўз қўлларига олишди.

65. Австралияликларда ўзгариш: Алҳассан Туре Даниэль Боуманни алмаштирди.

64. Шароф Мухитдинов жарима зарбасини ажойиб ижро этган эди, аммо бироз ноаниқ.

60. Ўзгариш: Шароф Мухитдинов Миржаҳон Мираҳмадовни алмаштирди.

59. Ойбек Бозоров қизил карточка олди! Афсус, футболчимиз оёғининг таг қисми билан рақибга зарба бериб юборган эди.

59. Яна Яхшибоев жарима майдончаси яқинидан зарба берган эди, аммо Томас Гловер ўз ўрнида.

56. Вакилларимиз иккинчи бўлимни ўта ёмон бошлашган эди, аммо ҳозирга келиб сал ўзимизга келмоқдамиз. Аммо, ҳужумларни якунлаш бизда қийин кечмоқда.

53. Друлович ҳам ўзгаришга қўл урди: Ойбек Бозоров Нурилло Тўхтасиновни алмаштирди.

52. Даниэль Боуманга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

50. Австралияликлар ўйин давомида биринчи бор аниқ зарба беришган эди, аммо... шу аниқ зарба гол учун етарли бўлди. Бу вазиятда Неъматов ҳам жамоамизни голдан сақлаб қола олмади.

47. ГОООООЛ!! Афсус, гол ўтказиб юборди. Николас Д'Агостино бир неча футболчиларимизни алдаб ўтган ҳолда жарима майдончаси остонасидан дарвозамизни ишғол қилди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак чалинди.

- Австралиялик таркибида ўзгариш: Денис Генерау Рами Нажжаринени алмаштирди.

ТАНАФФУС

45. Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди.

41. Ҳа, вакилларимизда гол уриш учун ажойиб имкониятлар юзага келганди, аммо уларда фойдалана олмаяпмиз. Рақиб эса ҳали дарвозамиз томон зарба бермади (!)

36. Эххх!!! Бобир Абдуҳолиқовв! Жарима майдончаси ичида бир футболчини алдаб ўтган ўйинчимиз дарвоза томон зарба берди, аммо австралияликлар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

33. "Кенгурулар" айни дақиқаларга келиб иккинчи рақам бўлиб ўйнашмоқда десак бўлади. Чунки, вакилларимиз кўпроқ ҳужумга ўтишмоқда ва тўпга эгалик қилишмоқда.

28. Яхшибоеееееввввв!!!! Жарима майдончаси ичида бир футболчини алдаб ўтган футболчимиз гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлган эди, аммо зарба мукаммал чиқмади ва дарвозабон уни бартараф этди.

25. Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз яхшироқ ўйнамоқда. Ўзбекистон ҳозиргача 5 бор зарба берди, уларнинг иккитаси эса дарвоза томон аниқ борди.

17. Яхшибоевв!!!! Қарши ҳужумга ўтиб кетган вакилларимиз Жасур Яхшибоевни қулай вазиятга чиқаришди, аммо, ярим ҳимоячимизнинг жарима майдончаси яқинидан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

16. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик Ўзбекистон тарафида: 34% - 66%

11. Хавфли вазият! Бобир Абдуҳолиқовнинг жарима майдончаси ичига ташлаб тепган тўпига Жасур Яхшибоев бош билан зарба берди, аммо дарвозабон ўз ўрнида.

10. Бобир Абдуҳолиқовнинг рейдини Зак Данкан тўхтатиб қолди, аммо ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

8. Вакилларимиз томонидан илк зарба. Абдулла Абдуллаевнинг узоқ масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

7. Бироз аввал Ҳожиакбар Алижоновга тиббий ёрдам кўрсатилган эди. Аммо, ҳозирга келиб футболчимизда ҳаммаси жойида.

5. ГОЛ! Йўқ, гол инобатга олинмайди. Николас Д'Агостино Неъматовга нисбатан қўполлик ишлатган эди. Аммо, австралиялик дастлабки дақиқаларда фаолроқ ўйнашмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- U-23 Осиё чемпионати 3-ўрин учун Австралия - Ўзбекистон ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз, асосийси бу баҳс ғолиб жамоага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади.


Рейтинг: -320   

Фикрлар

+155   
25 янв 18:22:10
fara_real
Aziz ganievga achinyapman bitta shu bolaga kerak ekan olimpiada
+108   
25 янв 18:34:34
ASA.Futboll
ЎТКАИЗЛАН БАРЧА ГОЛЛАР ИСЛОМ ҚОБИЛОВДАН УТИБ КЕТАЯПТИ. БИЛМАДИМ ҚАЙСИ ХУСУСИЯТИ УЧУН БУ ЖАМОАДА УЙНАЯПТИ ВА САРДОР У.....?
+90   
25 янв 18:16:48
Barcamania_2016
Кетма-кет 5 та ўйинда майдонга тушган Яхшибоев, Абдуҳолиқов, Тўхтасиновлар чарчаб қолган десам, бугун майдонга тушган Миржаҳон ҳам захирада ўтиравериб чарчаб қолибди. )
+80   
25 янв 19:09:46
Man United Bukhara
Яхшибоев одаммисан хайвон
Ватан туйгуси йук сан ифлосда
+78   
25 янв 19:22:23
Ruslan Shuxratov ReaLLiver
К.ани битта мард журналист борми? Чик.иб хисоб су'расин хаммасини. Нега Бобур Саудия билан 3 та 100% голлани уромагандан кейинам бугунам тушди? Нега бугунам 1-таймда 7 метрдан уромагандан кейинам 2-таймда яна тушди? Нега Ислом К.обилов таркибда? Нима каромати эвазига Тайландга опкетилган? Бизага киритилган хамма голлада Исломми айби бу'лди. Нега Абдувохид Неьматов дарвозада турипти? Тепкан зарба кириб кетвотти. Биронта сейф к.имади турнирда. Совол ку'п жовоб берадиган мард кере.
+74   
25 янв 18:34:23
Zarafshon NSZ
Islom Qobilov, A Abdullayev kimni bollari sukala nma qilyabdi bular
+69   
25 янв 19:08:41
Shox - Juventus 1897
Bitta Ganievni o'yini yoqdi. Nimadir borakan
+68   
25 янв 19:26:14
Азамат74
Кенгурулар куйларни ютди
+68   
25 янв 19:10:49
Пахтакор / 2017
Яхшибоев сани Шота бекорга хайдамабди
+63   
25 янв 19:12:03
General
Yaxshiboyev AVSTRALIYALIKMI pidaraz ko'tku bu olifta yeban
+62   
25 янв 18:35:24
Ruslan Shuxratov ReaLLiver
Дарвозабонимизга гап йу'к.! Рак.ибла у'зи хар сафар 1 та ё 2 та зарба беришвотти турнир довомида. Шуям кириб кетвотти.
+61   
25 янв 19:29:02
Mashxurbek9494
Yaxshiboyev Ko'chada ko'rib qosam ogoxlantirib qo'ye sog' qo'ymiman
+56   
25 янв 18:55:43
Ливерпуль.Мухаммад Алийхон.
Коррупция хидди бор
+55   
25 янв 19:06:22
ANTI BARSACHI
Kelin Tan Olaylik CHICHIB QO'YDIK.
+45   
25 янв 19:24:14
REAL-LIVERPOOL-JUVE
Yutgazgani yaxshi böldi 23*100mil= 2.3 milliard pul foydaga qoldi shu pulni kerakli narsalaga yönaltirish kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг