

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иккинчи турда Непални 2:0 ҳисобида мағлуб этди. БАА эса Ливанни 1:0 ҳисобида таслим қилди. Шу тариқа сўнгги тур олдидан Ўзбекистон ва БАА ҳисобида 6тадан очко бор. Учинчи турда бу икки жамоа ўзаро ўйин ўтказиб гуруҳ ғолибини аниқлашади.
3-тур баҳслари 19 июль куни бўлиб ўтади.




