UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   3 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  7 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

U-23 ОЧ саралаши. Саудия Арабистони бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг исталган жамоаси кучли" Янгиликлар

U-23 ОЧ саралаши. Саудия Арабистони бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг исталган жамоаси кучли"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Тошкентдаги ўйинлардан олдин матбуот анжуманлари бўлиб ўтди.

Анжуманда бош мураббий Саад Ал Шеҳри қатнашди. 

Дастлаб барчага хайрли кун! Кеч қолганим учун барчангиздан узр сўрайман. Гуруҳдаги ҳар бир жамоага омад тилайман. Саралашда ўзимизнинг энг кучли ўйинларимизни намойиш этишга уринамиз", - деб гап бошлади бош мураббий. 

- Саралаш ўйинлари Кувайтдан Ўзбекистонга кўчирилгани режаларга қанчалик таъсир қилди? 

- Ўзбекистон терма жамоалари доим кучли бўлган. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳеч қачон осон ўтмаган. Буни билган ҳолда тайёргарлик олиб бордик. Тайёргарлик жараёнида Ўзбекистон термасига натижа керакмаслиги билган ҳолда боис қолган иккита ўйинда умуман ютқазмасликка уринамиз. 

Қисқа муддатда сафар режаларини ўзгартиришга мажбур бўлдик. 



- Бугун эрта тонгда Тошкентга учиб келдингиз. Эртага илк ўйин бор, вақт кам эмасми? 

- Бу ерга кеч келишимизнинг сабаби Саудия Арабистони чемпионати давом этаётгани бўлди. ФИФА кунлари бўлмагани учун уларни ўз клубларидан чақириб ололмадик. 


- Сиз Саудия Арабистони олимпия терма жамоасини Токиодаги Олимпиадага олиб чиққансиз. Олимпиадада иштирок этдингиз, ҳозир эса янги жамоа билан U-23 Осиё чемпионати саралашида қатнашаяпсиз. Мотивациянгиз нима? 

- Тўғри айтдингиз, Таиланддаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб 1986 йилдан кейин илк бор Олимпиадага чиқдик. Федерациямиз раҳбарияти бизнинг штабимизга ишонч билдирди ва 2024 йилги Париждаги Олимпиадага йўлланма олишни вазифа қилиб қўйди. 



- Ўзбекистон бу саралашда U-21 терма жамоаси билан иштирок этади. Ўтган сафар Япония ҳам шундай қилганди. Бошқа жамоаларнинг U-23 чемпионатида ёш таркиб билан ўйнашларига қандай қарайсиз? 

- Бу жараёнда меёърни ушлаш муҳим ҳисобланади. Биз энг ўртасини топишга уринамиз. Сабаби Саудия Арабистонида жуда ҳам яхши ёш авлод етишиб келмоқда. Ҳам 23, ҳам 21 ёшли футболчилардан микс тайёрлаймиз. 


- Тошкентга келган таркибда юлдуз футболчилар борми? 

- Таркибимизда 4-5 нафар футболчи бемалол миллий терма жамоада ўйнай олади. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика