UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  2 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  2 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  3 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  10 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  11 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  8 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3

U-21 чемпионати: “Андижон” – “Турон” учрашувида мезбонларга техник мағлубият ёзилди Янгиликлар

U-21 чемпионати: “Андижон” – “Турон” учрашувида мезбонларга техник мағлубият ёзилди

Теглар :  АндижонТурон
U-21 чемпионати 13-тури доирасидан ўрин олган “Андижон” – “Турон” учрашуви мезбон клубнинг ўйин ўтадиган стадионнинг учрашувга тайёрлигини тасдиқловчи далолатномани тақдим этмагани сабабли ўтказилмади.

Мусобақалар Регламенти 4.4. бандида ўйин ўтадиган кундан бир кун аввал мезбон клуб ЎзПФЛ комиссарига стадионнинг учрашувга тайёргарлиги тўғрисида далолатнома тақдим этиши кўрсатиб ўтилган. 

Бироқ “Андижон” футбол клуби бу борада сусткашликка йўл қўйди ва бунинг натижасида Мусобақалар Регламентининг Футбол учрашувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги 17-бобида кўрсатилганидек, учрашувни белгиланган вақтда ўтказишнинг имкони бўлмаса, ЎзПФЛ комиссияси барча тафсилотларни ўрганиб чиқиб, сўнг ушбу учрашув бўйича қарор қабул қилди. Жадвалда белгиланган учрашув кечиктирилишида айбдор клуб ЎФА “Интизом кодекси”га мувофиқ жазоланади. 

Шу сабабли U-21 чемпионати 13-тури доирасидаги “Андижон” – “Турон” учрашувида андижонликларга техник мағлубият ёзилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика