UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6

U-21 Биринчилиги. "Металлург" ёшлари – Ўзбекистон чемпиони! Янгиликлар

U-21 Биринчилиги. "Металлург" ёшлари – Ўзбекистон чемпиони!

Бугун Бекобод футболида тарихий кун содир бўлди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин ўзбекистон чемпионати ва биринчиликларида қатнашиб келаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз тарихидаги энг ёрқин ғалабани қўлга киритди. XXIX миллий чемпионатнинг ёшлар биринчилиги “Металлург” футболчиларининг муддатидан олдин зафар қучиши билан якунланди.

Ўз уйидаги “Сурхон”га қарши сўнгги учрашувда “Металлург”ни чемпион бўлиши учун дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Аммо дуранг натижа учун ўйнаш ижобий натижа бермаслигини яхши англаган мураббийлар ўз шогирдларини фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушира олишди. Ҳатто биринчи таймдан кейин жамоа 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бир пайтда ҳам танаффусда мураббийлар шогирдларга ҳисобни унутишларини, ўйинни янгидан бошлашларини уқтиришди. Бу эса якунда ўз самарасини берди. “Металлург” “Сурхон” жамоаси дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллади.

Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, учрашув Нозим Эсанов шогирдларининг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Бир кун муқаддам Бекободда кучли ёққан ёмғир ва қор натижасида майдоннинг оғир ҳолатда эканлиги ҳам "Металлург" футболчиларини тўхтатиб қололмади. Тўғри рақиб дарвозасига биринчи гол 30-дақиқада киритилди. Аммо унгача ҳам “Сурхон” дарвозаси ёнида ўнлаб вазиятлар юзага келтирилди.

Ҳисобни “Металлург”нинг ёш, иқтидорли ўйинчиларидан бири Муҳаммадали Азизбоев киритди. Унинг бош билан берган зарбасини Даврон Мерганов қайтара олмади – 1:0. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда эса Тўлқин Эргашев ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва яқин бурчакни ишғол этди – 2:0.

Танаффусда мураббийлардан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга қайтган бекободликлар ўйин темпини янада оширишди. Таймни эса мезбонлар тезкор гол билан бошлашди. Муҳсин Бозоров ўз номини таблога ёздириб қўйди – 3:0. Ўйин эндшпилида эса Иброҳим Турғунбоев ҳамда жамоанинг энг ёш вакили Шаҳзоджон Неъматжоновлар ўзларини кўрсатишди. Турғунбоев чап қанотдан рейдни амалга ошириб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. Шаҳзоджон Неъматжонов эса ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар якунига етиб бораётган бир пайтда якуний ҳисобни ўрнатди – 5:0.

Бир пайтлар футбол ишқибозлари орасида Аргентина – Ямайка – 5:0 деган қўшиқ урф бўлганди. “Металлург” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги ўйин жаҳон футболининг ёрқин юлдузларидан бири, аргентиналик чарм тўп қироли Диего Армандо Марадонанинг ёрқин хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Не тонгки, учрашув якунида ҳам таблода 5:0 ҳисоби порлади. Бекободлик ёшлар ўз тарихларида биринчи марта Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни Марадона юртдошларига хос ишонарли тарзда қўлга киритишди. Рамзий ўхшашлик тасоддифий эмас. “Металлург” ёшлар жамоаси бу йилги мавсумни том маънода кўтарки руҳ билан ўтказди. Шунга яраша чемпионатнинг кичик олтин медалларига сазовор бўлишмоқда.


 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика