U-20 Осиё Кубоги. Ярим финал баҳсларидан олдин ким тўпурарлик қилмоқда?

Eldor Akmurzayev
13 мар 2023, 08:45
Ўзбекистонда давом этаётган мусобақа ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.

15 март куни мезбонлар ярим финалда Жанубий Корея билан баҳс олиб борса, бошқа жуфтликда Ироқ – Япония учрашуви бўлиб ўтади.

Мусобақанинг айни вақтдаги тўпурарларини эслаб ўтамиз:

1. Наоки Кумата (Япония) – 4 та гол;

2. Жин Янг Сон (Ж.Корея) – 3 та гол;

3. Бернардо Оливейра, Габриэль Попович, Адриан Сегечич (барчаси Австралия), Муталлип Иминқори (Хитой), Ҳайдар Абдулкарим (Ироқ), Карю Матсуки, Иса Сакамото (иккиси Япония), Кан Сон Жин, Ким Йонг Ҳак (иккиси Жанубий Корея), Нгуен Куок Вьет (Вьетнам) – 2 тадан гол.

Ўзбекистон термаси эса мусобақада 4 та гол урди. Улардан бири автогол сифатида ёзилган бўлса, қолганларига Аббосбек Файзуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов ҳамда Зафармурод Абдураҳматов муаллифлик қилди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари турнирда энг кўп гол ураётган иштирокчи – Австралияни (13 та) чорак финалда қолдириб кетди. Жорий мусобақада гол уриш бўйича кейинги ўринда Япония ҳамда Жанубий Корея (9 тадан) бормоқда. Ироқда эса бу кўрсаткич 4 тага тенг.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia