UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда  1 00:59Миржалол Қосимов: "Кечирасиз, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида бўлиб ўтади, кубок эмас"  1 00:27Ла Лига. "Реал Мадрид" "Хетафе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)   4 00:05Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаги ҳисоб ортиқча хотиржамлик берди"  4 23:45"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  5 23:30АПЛ. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар маълум!  2 23:25А Серия. “Парма” ўз уйида “Ювентус”ни мағлубиятга учратди  6 23:22Италия кубоги. "Интер" – "Милан" (онлайн ҳисоб)   7 23:04Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 22:35БАА. "Ал Батеҳ" "Ал Васл"га ютқазган ўйинда Ғаниев ассист қайд этди  0 22:30Тебас лавозимидан четлатилиши мумкинлигинидан хавотирланмаяпти. "Реал" Ла Лига президенти устидан шикоят киритганди  3 22:14Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди  76 22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  3 21:40Рэшфорднинг келажаги мавсум якунлангач маълум бўлади  0 20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0

U-20 Осиё кубоги яқин. Сурия терма жамоаси бош мураббийи: "Мақсадимиз - ярим финал!" Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги яқин. Сурия терма жамоаси бош мураббийи: "Мақсадимиз - ярим финал!"

Теглар :  U-20 Осиё кубоги
1 март куни Ўзбекистонда U-20 Осиё кубоги мусобақаси старт олади.

Сурия терма жамоаси ушбу мусобақанинг "А" гуруҳида иштирок этади ва 1-турни мезбон Ўзбекистонга қарши ўтказади.

Терма жамоа бош мураббийи нидерландиялик Марк Вотте 3 кун олдин мусобақа олдидан интервью берди. Ушбу интервью чоғида мураббий Сурияда содир бўлган зилзиладан кейин жамоадаги ички ҳолат, турнирга тайёргарлик ва унда иштирок этадиган футболчилар, ижтимоий тармоқлардаги танқидлар ҳамда Осиё кубогидаги асосий вазифа ҳақида гапириб ўтди.

"Барча ўйинчилар ва ишчиларга 7 кунга дам бердик, улар оиласи билан бирга, хавфсиз ҳудудда бўлишди. Ҳозир биз яна йиғинларга киришдик ва ҳар бир футболчи билан шахсан суҳбатлашдим ва уларга катта турнирга тайёрланишимиз кераклигини тушунтирдим. Уларни катта фожиадан чалғиб, футболга эътибор қаратишлари кераклигини тушунтирдим. Ҳозирги кунда мураббийлар штаби билан футболчиларни стрессдан халос этадиган қизиқарли машқлар бажармоқдамиз. Биз ҳозир Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқдамиз, у биз учун муҳим мусобақа. Бундай фожиа содир бўлгани албатта ачинарли ҳолат, лекин ҳаёт давом этади ва биз ўз вазифамизни бажаришда давом этишимиз керак, мени футболчиларнинг ишга ёндашуви хурсанд қилмоқда, улар ҳар куни машғулотларда 100 фоиз меҳнат қилишмоқда ва ҳар куни "Аббосиён" стадионида машғулот ўтказишмоқда.

Ҳозирги менинг вазифам турнирга 23 нафар энг яхши футболчини саралаб олиш, футболчилар ушбу ўқув машғулот йиғинларида ўзларини яхши томондан кўрсатиши керак. Мен 23 футболчини асосан маҳаллий чемпионатда ўйнайдиган футболчилардан йиғмоқчиман, чунки ушбу турнир улар учун катта тажриба бўлади, биз яқинда Қатар майдонларида Хитой ва Қатарга қарши жами 4та учрашув ўтказдик, ушбу учрашувларда икки маротаба ғалаба қозондик ва икки маротаба рақибни мағлубиятга учратдик. Ҳозир Дамашқда бўлиб турибмиз ва сўнгги тайёргарлик жараёнини Тожикистон ёшларига қарши учрашув билан якунлаймиз, у ерда легионер ўйинчиларимиз ҳам иштирок этади фақатгина Мустафо Абдулатифдан ташқари. Абдулатиф тўғри Ўзбекистонга учиб боради, қолган 22 ўйинчи биз билан Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Биз 6 ойдан бери ушбу жамоа билан машғулот ўтамоқдамиз, сўнгги икки ойда эса ҳар куни машғулотлар олиб бормоқдамиз. Саралаш мусобақасида Амманда иштирок этдик ва ундан сўнг Дубай шаҳрида маҳаллий клублар билан бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Ҳозирги кунда бизда ҳар бир позицияда иккита ўйинчимиз бор ва улар ўзаро рақобат қилишмоқда, футболчиларнинг тўғри фикрлаши ва рақобатбардош бўлиши жуда муҳим. Кўпчилик ушбу таркибни ижтимоий тармоқларда танқид қилмоқда, лекин мен "Facebook"да ўтирмайман ва бизни танқид қилаётганларга эътибор бермайман, ушбу йигитлар кучлилигини аллақачон исботлаб бўлишган. Йигитларнинг мақсади U-20 Осиё кубогида иштирок этиш, бизнинг мақсадимиз ярим финалга чиқиш ва Индонезияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Мусобақанинг биринчи учрашувида бизни мезбонларга қарши баҳс кутиб турибди ва бизга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жудаям муҳим", - деди Марк Вотте.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика