U-19 Осиё чемпионати. Таиланд Эронни мағлуб этди

9 окт 2014, 17:13
Бугундан Мьянмада ёшлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионати старт олди.
Ҳозирча иккита учрашув бўлиб ўтди. Таиланд ёшлари кутилмаганда сенсация кўрсатиб, Эронни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Яна бир учрашувда эса Жанубий Корея Вьетнам устидан йирик 6:0 ҳисобида зафар қучди.  

Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳдаги илк учрашувни эртага Индонезияга қарши ўтказишади.

“А” гуруҳи
Эрон – Таиланд - 1:2

“С” гуруҳи
Ж.Корея – Вьетнам - 6:0

Манба: championat.asia