
Финалнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди, қўшимча таймларда эса инглизлар иккита гол уриб, 3:1 натижасида рақибдан устун келишди.
Англия 12-маротаба мазкур ёш тоифасида қитъа биринчилигида ғолиб бўлиб, Испанияни (11 та) ортда қолдирган ҳолда рекорд ўрнатди.
Қайд этиш жоиз, Англия Исроил билан гуруҳ босқичида ҳам учрашган ва ўша баҳсда ҳам минимал (1:0) ғалабага эришганди.
Исроил U-19 – Англия U-19 1:3 (1:0, 0:1, 0:0)
"Городской стадион Трнава"
Голлар: 1:0 – 40 Глух, 1:1 – 52 Дойл, 1:2 – 108 Чуквуэмека, 1:3 – 116 Рэмзи.
