UZ

Сўнгги янгиликлар

U-19 чемпионати янги мавсумига қуръа ташланди. Илк турда "Андижон" "Пахтакор" билан, "Навбаҳор" "Дўстлик" билан ўйнайди Янгиликлар

U-19 чемпионати янги мавсумига қуръа ташланди. Илк турда "Андижон" "Пахтакор" билан, "Навбаҳор" "Дўстлик" билан ўйнайди

Мусобақа 10 апрель куни бошланиши режалаштирилган.

1-турда қуйидаги қарама-қаршиликлар гувоҳи бўламиз:

Шарқ

"Бунёдкор" – "Қўқон-1912"

"Локомотив" – "Олимпик Мобиуз"

"Андижон" – "Пахтакор"

"Навбаҳор" – "Дўстлик" Тошкент

"Олимпик" – ОКМК

"Нефтчи" бу тур дам олади.


Ғарб

"Металлург" – "Сурхон"

"Бухоро" – "Динамо"

"Машъал" – "Қизилқум"

"Насаф" – "Арал"

"Шўртан" – "Сўғдиёна"

"Хоразм" бу тур дам олади.


Маълумот учун, мусобақада Суперлига ва Про лиганинг жами 22 та жамоаси иштирок этади. Улар Шарқ ва Ғарб минтақасига ажратилади. Ҳар бир минтақа жамоаси ўз майдонида 10 та ва сафарда 10 та ўйинда иштирок этади. Якунда ҳар минтақанинг энг яхши 4 тадан жамоаси Тошкент мезбонлик қиладиган плей-офф ўйинларида беллашади ҳамда мусобақа ғолибини аниқлайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 мар 14:26:53
HAVASKOR JURNALIST
Savol: Nimaga Metallurg G'arbda?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика