UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония: Асосий таркиблар маълум  0 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 15:21КХДР — Ўзбекистон. "Насаф"нинг 3 футболчиси асосий таркибда  47 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  3 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   18 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  6 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  20 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  26 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0

U-18 жамоаларида кимлар мураббийлик қилмоқда? Янгиликлар

U-18 жамоаларида кимлар мураббийлик қилмоқда?

Ёшларга эътибор – келажакка эътибор деб бежизга айтишмайди.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бу йил U-18 Биринчилигини ҳар йилгиданда қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтишини таъминлаш мақсадида оз эмас кўп эмас нақд 24та (!) жамоадан иборат чемпионатни йўлга қўйди. 

Илгари 18 ёшли футболчилар ўртасидаги мусобақалар минтақаларга бўлинган холда ўтказилган. Саралаш босқичларини муваффақиятли якунлаган жамоалар финал қисмини ўтказиш учун пойтахтга жам бўлган. Жорий мавсум эса худди Суперлига тизими сингари  U-18 жамоалари ҳам уй-сафар тизимида чемпионатда иштирок этмоқда. Тўғри бу қилинган янгилик клубларимиз учун маблағ бўйича ортиқча сарф-харажат бўлиши мумкиндир. Лекин эртага ёшлар жамоасига тайёр маҳсулот етишиб чиқаётгани катта пльюс эканлигини ҳам унутмаслик лозим. Суперлига ва ПРО-Лига жамоалари U-18 таркибини турлича шакллантирмоқда. Қайсидир жамоа U-18га ҳудди U-21 қарагандек шароит яратиб бермоқда. Яна айримлари эса шунчаки регламентдаги талабни бажариш учун U-18 жамоасини сафар ўйинига йўл кирасини қилиб бермоқда холос. Яна бир гап, U-18 жамоасини шакллантиришда қайсидир жамоалар 2003 йилда туғилган йигитларга эътибор қаратган бўлса, яна бошқалари хатто 2005 йилдаги иқтидори юқори ёш футболчиларга ҳам имконият бериб, синовдан ўтказмоқда. Мабода уларнинг ичидан келаси йил ёшлар жамоасига ёрдами тегадигани кўзга кўриниб қолса, текинга келаси йил ёшлар жамоасини шакллантиришда ортиқча муаммо юзага келмайди.  

Юқорида U-18 Биринчилигининг ўтказилаётгани фойдадан холи эмаслигини таъкидлаб ўтдик. Хўш, бугунги кунда U-18 жамоаларида кимлар бош мураббийлик қилмоқда? Фурсати туғилганида, уларни кенг оммага бирма-бир таништириб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлади. Ўз навбатида бу – ёш мураббийларга ҳам қўшимча мотивация бўлиши турган гап. Шундай экан, сайтимиз орқали бугундан бошлаб, U-18 жамоаларининг мураббийлари ҳақида маълумот бериб борамиз. 

“Пахтакор”

“Пахтакор” ёшлар жамоаси худди акалари сингари ҳозирча U-18 Биринчилигида мағлубият нималигини билмай келмоқда. Тўплар фарқи бўйича “шерлар” пешқадам. Табиийки бунда мураббийларнинг мехнати ётибди. Клуб матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, “Пахтакор” U-18 жамоасини Дмитрий Ан бошқармоқда. Унга Сарвар Ҳайдаров билан Фарҳод Нишонов яқиндан ёрдам бермоқда. Ҳайдаров фамилияси “Пахтакор” жамоаси билан чамбарчас боғлиқ дейиш мумкин. Негаки, илгари асосий жамоани бошқарган Равшан Ҳайдаровнинг ўғли Сарвар ҳозирги кунда ёшлар жамоасига устозлик қилмоқда. Ким билади дейсиз, вақти келиб Сарварга ҳам отасининг йўлини берар Яратган. Ан, Ҳайдаров ва Нишонов триоси узоқ йиллардан буён “Пахтакор” футбол мактабида фаолият юритиб келмоқда.  Боз устига 2003-2004 йилларда таваллуд топган ёш футболчиларнинг имкониятларини яхши билади. Шунинг учун ҳам раҳбарият ушбу триога жамоани ишониб топширган. Кўрамиз, “Пахтакор” U-18 жамоаси мавсум сўнггига қадар 1-ўринни сақлаб қола олармикин. 

“Нефтчи”

Фарғонада иқтидорли футболчилар кўп. Фақат уларни қишлоқларга бориб, излаб, топиш керак холос. Вилоятнинг биринчи рақамли жамоаси “Нефтчи” сўнгги йилларни ПРО-Лигада ўтказиши ўсиб келаётган ёш футболчиларнинг зарарига ишламоқда. Негаки, ёшлар жамоасига ўтиш даврида иқтидорлар қаерга боришни билмай, жамоасиз қолиб кетмоқда. Уларнинг ҳаммасига ҳам мураббийлар ПРО-Лигада ишонч билдира олмайди. Сабаби 25та футболчини рўйхатдан ўтказишга мажбур. Қолаверса мақсад – Суперлигага чиқиш бўлиб турган вазиятда таваккал қилиб 18-20 ёшли футболчини майдонга туширишни мураббий кўп ҳам истамайди. Хуллас, “Нефтчи” U-18  жамоасининг бу йилги иштирокини ижобий баҳолаш мумкин. Бу жамоани мухлисларга яхши таниш бўлган собиқ футболчи Азиз Алижонов бошқармоқда. Бундан 10 йил аввал майдонда жавлон уриб, “Нефтчи”нинг асосий фигураларидан бирига айланган Алижоновнинг вақти келиб  U-18  жамоасини бошқаради деб ким ҳам ўйлабди дейсиз. Мураббийликни болалар футболидан бошлашни режалаштирган Азиз Алижонов босқичма-босқич катта футболга кириб келмоқда. Бу ҳам унинг учун фойдали бўлиши аниқ. Чунки ҳозир қўли остида тўп сураётган ёшлар яқин йилларда “Нефтчи”нинг асосий жамоасига номзод саналади. Эхтимол шунда асосий жамоани ҳам Алижоновнинг ўзи бошқаришига вазият тақозо қилар. U-18 Биринчилигининг турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, икки азалий рақибларнинг ёнма-ён ўрин олганини кўриш мумкин. “Нефтчи” ёшларининг муваффақиятли иштирокида табиийки Азиз Алижонов ва унинг яқин ёрдамчиси Бобур Мадаминовнинг хиссаси катта. 

“Қўқон-1912”

Ўзбек футболи ватани бўлмиш Қўқон шаҳридан ҳам азалдан миллий терма жамоаси даражасидаги кўплаб иқтидорлар етишиб чиққан. Бугунги кунда ҳам бу шаҳарда болалар футболининг савиясини ёмон деб бўлмайди. Буни “Қўқон-1912” U-18 жамоасининг бу йилги биринчиликда қайд этаётган ижобий натижаларидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Клуб раҳбарияти U-18 жамоасини бу йил Эрнест Асановга ишониб топширган. Бу мураббийга отаси Наримон Асанов ёрдам бериб келмоқда. Ёшлар билан ишлаш хадисини олган Наримон Асанов бир неча йиллар олдин ўзи U-18 жамоасига устозлик қилганди. Навбат ёш авлодга келганини пайқаб, бош мураббий сифатида бугунги кунда ўғли Эрнест фаолият юритмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам ота-болаларнинг фаолиятини ижобий баҳолаш мумкин. Ушбу жамоа таркибини асосан БЎСМ тарбияланувчилари ташкил этади. U-18  ёшлари ҳозирча турнир жадвалида 3-ўринда кетмоқда. Жорий мавсум кичик медаллардан бирини қўлга киритса, келаси йил U-21 ёшлар жамоасига кўплаб футболчилар ўтишини ҳозирдан таҳмин қилиш мумкин. 

“Андижон”

“Андижон”нинг U-18 ёшлари бу йил кучли кўринмоқда. Бунга сабаб жамоа ўтган мавсумда ҳам ушбу биринчиликда иштирок этган. U-18 Биринчилигида ўзига яраша тажриба ва кўникма хосил қилиб олган ёшлар жорий мавсум энди медаллар учун давогарлик қилмоқда. Ушбу жамоани Андижон футбол академиясининг катта мураббийи Лутфулло Мажидов бошқармоқда. Табиийки жамоанинг асосий ўзагини ҳам академия битирувчилари ташкил этади. Мажидовга мураббийлар штабида Фарҳод Ғофуров ва Нодир Ядгаров ёрдам бермоқда. Ушбу трионинг асосий иш жойи Андижон академияси ҳисобланади. Бугунги U-18 жамоаси келаси мавсум U-21 ёшлар жамоасини ташкил этса ажаб эмас. Негаки, ҳозирги U-18 жамоасидаги кўплаб футболчилар ўтган йилдан буён U-21 ёшлар жамоаси таркибига тушиб улгурди. Боз устига Лутфулло Мажидов ҳам яқиндан буён U-21 жамоасига ҳам ёрдам бера бошлагани ҳақида маълумотлар бор.  


“Бунёдкор”

“Қалдирғочлар” ёшларга катта эътибор қаратиши билан мамлакатимизда етакчи ўринларда туради. Чунки бу клуб илгари академиядан етишиб чиққан ёшларнинг трансферидан яхшигина даромад олган. Шунинг учун ҳам клуб бош директори Улуғбек Мирзаев жорий мавсум академияга катта эътибор қаратиб, сезиларли ўзгаришларга қўл урмоқда. Олинган маълумотларга кўра, “Бунёдкор” раҳбарияти жамоанинг эртанги кун умиди бўлган U-18 болаларига ҳам маълум миқдорда ойлик маош жорий этган. ЎзПФЛ мавсум аввалида ҳар бир жамоадан футболчилар билан келишув битимини тузишни талаб этади. Унда деярли кўплаб жамоалар ойлик маошни кўрсатмасдан, икки томонламалик бўлган келишув битимини имзолайди. “Бунёдкор” U-18 жамоасининг асосий ўзагини табиийки академия тарбияланувчилари ташкил этади. Ўтган йилдан буён “Бунёдкор” U-18 жамоасини Ринат Мифтахуддинов бошқариб келмоқда. Ушбу мураббийни “Бунёдкор” мураббийи Марат Мифтахуддиновга қариндошлик алоқаси бор деб эшитганмиз. Ринат Мифтахуддинов “Бунёдкор”га келишдан аввал “Локомотив” ва “Чиғатой” футбол мактабларида ишлаганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Унга ҳозирда Фирдавс Кенжаев ёрдам бермоқда.    

“Насаф” 

“Насаф” U-18  жамоаси шубҳасиз биринчиликнинг гегемонидир. Бу жамоа сўнгги уч йилда чемпионликни ҳеч қайси жамоага бермасдан келмоқда. “Насаф” футбол мактабининг энг иқтидорли ўйинчиларидан ташкил этилган U-18  жамоаси бу йил ҳам мавсум сўнггига бориб, совриндорлар қаторидан ўрин эгалласа ажаб эмас. Ҳар холда йўлга қўйилган тўғри тизим жамоанинг етакчилар қаторига киришига замин яратиб келмоқда. “Насаф” U-18 жамоасини мухлисларга яхши таниш бўлган Валентин Поддубний бошқармоқда. Украиналик собиқ футболчини ёши улуғ мухлислар яхши эслашса керак, илгари мамлакатимизда “Нефтчи” ва “Насаф” шарафини муносиб ҳимоя қилганди. Валентин Васильевич 2018 йил “Насаф” футбол мактабида директор лавозимида иш бошлаш билан бирга U-18 жамоасини ҳам параллел равишда бошқаришни ўз зиммасига олганди. 47 ёшли мутахассиснинг “Насаф” футбол мактабига иккинчи бор қайтиши омадли чиқиб, U-18 жамоаси шундан бери ўз чемпионатида ғолибликни ҳеч кимга бермасдан келмоқда. Поддубнийга ҳозирда дарвозабонлар мураббийи Денис Монин яқиндан ёрдам бермоқда. Валентин Васильевич ўз интервьюларининг бирида шундай деганди: - Бу ёшда энг қийини биласизми нимада? Болалар футболидан катталар футболига ўтиш. Бу ерда кўп иқтидорли футболчиларни йўқотиб қўйиш мумкин. Футболчи 18 ёшида зўр ўйин намойиш этиб ҳамманинг эътиборига тушиши ёки аксинча бўлиши мумкин. Ўтиш даврида шу иқтидорларни йўқотиб қўймасликка ҳаракат қиламиз. Бу жуда ҳам қийин жараён. Шунга қарамай биз чемпионликни қўлга киритдик. Бу ҳам ёш футболчиларга ғолиблик руҳини сингдириш учун зарур деб биламан. Чунки ғалабаларсиз ғолиблик руҳини сингдириш жуда мушкул. Бизнинг асосий вазифамиз U-21 ҳамда бош жамоага яхши футболчиларни етказиб бериш.

“Хоразм”

Хоразм футболига охирги ўн йилда эътибор жуда паст десак муболаға бўлмайди. Вилоятда атига битта профессионал жамоа бор. У ҳам бўлса ПРО-Лигада аранг иштирок этмоқда. Клубнинг моддий техник базасига ҳавас қилиб бўлмайди. Ҳар мавсум олдидан чемпионатда иштирок этиши сўроқ остида бўлиши, маҳаллий футболчиларнинг ҳам чуқур ўйга солиб келади. Бундай паст даражадаги эътибордан кейин, мураббийлар қандай қилиб ёшлар жамоасини шакллантирсин? Бу йил “Хоразм” U-18 жамоасини асосий ўзагини “Хоразм футбол маҳорат мактаби”нинг тарбияланувчилари ташкил этмоқда. Ёшлар жамоасини маҳаллий ёш мураббий Маъмур Абдуллаев бошқармоқда. Ушбу собиқ футболчи ўз вақтида Суперлиганинг “Машъал” (2008-2013 йиллар), “Олмалиқ” (2013) ва “Хоразм” (2015) сингари жамоаларида ўйнаган. Бугунги кунда Абдуллаев “В” мураббийлик лицензиясига эга. Унга устози Владимир Коваленко яқиндан ёрдам бермоқда. Дарвозабонлар бўйича эса Мансур Қурбонов ишламоқда. 

“Навбаҳор”

Намангандан ҳам азалдан иқтидорли футболчилар етишиб чиққан. Клуб раҳбарияти сўнгги йилларда болалар футболига ҳам эътибор қаратишни бошлади дейиш мумкин. Маҳаллий иқтидор бугунги кунга келиб “Навбаҳор”нинг асосий таркибига бориб қўшилишидан аввал U-18, U-21 ва фарм-клубларида ҳам ўзини синаб кўриш имкониятига эга. “Навбаҳор”да U-18 жамоаси ўтган мавсум Усмон Асқаралиев бошчилигида 2-ўринни эгаллаганди. Клуб раҳбариятининг қарорига биноан Усмон Аҳмедович бу йил U-21 жамоасига ўтказилди. U-18 жамоасини эса маҳаллий мураббий Аъзам Ражаббоев бошқариб келмоқда. 35 ёшли мутахассис яқин йиллар мобайнида асосий таркибда жамоанинг собиқ мураббийи Андрей Канчелськисга ассисентлик қилиб, ўзига яраша маълум бир миқдорда тажрибасини оширди. Эндиликда у U-18 жамоасида маҳаллий ёш футболчилар билан ишламоқда. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика